Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

Қонун лойиҳалари муҳокама этилди

2011 йил 24 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала - “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан иккинчи ўқишда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари З.Ботирова таништирди.

Маърузачи, қонун лойиҳаси фуқаролар, айниқса 20 ёшга тўлмаган шахслар орасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклашга, мазкур маҳсулотларнинг фуқаролар соғлиғига салбий таъсирини камайтиришга қаратилганлиги ҳақида, шунингдек, биринчи ўқишда депутатлар томонидан берилган таклифлар инобатга олинганлиги натижасида ҳозирда лойиҳа 29 та моддадан ва 5 та бобдан иборатлиги тўғрисида ахборот берди.

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан биринчи ўқишда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси К.Очилов таништирди.

Ушбу қонун лойиҳаси давлат пенсиялари миқдорларини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисоблаш тартибини жорий қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Кун тартибидаги учинчи масала - “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси юзасидан биринчи ўқишда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси О.Эсанова маъруза қилди.

Биринчи ўқишдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳақида Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари А.Киргизбаев ахборот берди. У, хусусан, қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги 1474-сонли қарори билан тасдиқланган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” давлат дастури ижроси юзасидан ишлаб чиқилганини маълум қилиб, таклиф этилаётган таҳрирлар билан таништирди.

Кун тартибидаги охирги масала «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги яна бир қонун лойиҳаси ҳақида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси О.Ахунова маъруза қилди.

Лекин Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳи қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, таклиф етарли даражада асослантирилмаган ва амалий аҳамиятга эга эмас деган фикрни берган ва уни биринчи ўқишда қабул қилишни рад этишни мақсадга мувофиқ деб топган.

Фракция аъзолари ҳам ўз ўрнида ушбу қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилган ҳолда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси фикрини қўллаб-қувватладилар.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан фракция аъзолари ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар, фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.



Кўришлар сони: 8656

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими