Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Музейлар тадбиркорлик билан шуғиллансин, лекин маънавиятимиз, қадриятларимизни топташ ҳисобига эмас

Музейлар тадбиркорлик билан шуғиллансин, лекин маънавиятимиз, қадриятларимизни топташ ҳисобига эмас

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар дастлаб Ҳисоб палатасининг 2020 йилги ҳисоботини эшитдилар. Маълумки, давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органи ҳисобланган Ҳисоб палатаси бевосита Президентга бўйсинади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдордир.

Йиғилишда палата расмий вакили қилинган ишларга қисқача тўхталиб, 2020 йилда 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар амалга оширилганини қайд этди. Таъкидланганидек, инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратилган маблағларни мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан Молия вазирлиги билан ҳамкорликда доимий мониторинг ва назорат тадбирлари олиб борилди. Бунинг натижасида Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 69 та ҳолатда 13,9 млрд.сўм мақсадсиз сарфланган маблағлар жамғармага қайтарилди. Шунингдек, 858 та ҳолатда 2,6 млрд.сўмлик ортиқча ва асоссиз тўловларнинг олди олинди.

Жамғарма маблағлари сарфланиши ўрганилганда ҳам молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Хусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларида коронавирус касаллигини даволаш тўхтатилган бўлса-да, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатмасдан 31,7 млрд сўм маблағлар бошқа мақсадларга йўналтирилган. Шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларни мақсадли ва ўз вақтида ажратилиши устидан ўтказилган назорат тадбирлари жараёнида 2,8 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланиб, 2,3 млрд сўми бюджетга қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидаги топшириқлар ижросини назорат қилиш ишлари ҳам ҳисобот йилида изчил давом эттирилди ва бу борда сусткашликка йўл қўйилиши кузатилган вазирлик ва идоралар ҳамда ҳокимликларга 77 та тақдимномалар киритилди. Топшириқлар ижросини таъминламаган 150 дан ортиқ масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Палата ҳисоботда Хитой Эксимбанкининг 156,4 млн. доллар маблағи жалб қилиниб, 2018 йилда Ангрен ЭИЗда йилига 3 млн.дона автомобиль шиналари ишлаб чиқарувчи заводи ишга туширилгани таъкидланади. Корхонада амалда 2020 йилнинг биринчи ярмида 176,2 минг дона шина ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 15 фоиз қувватда ишлаган. Шиналар GM компанияси стандартларига кўра сертификатлашдан ўтказилмаган. Натижада корхона омборида 100 минг дона шина қолиб кетган.

– “УзАуто Моторс” АЖ томонидан эса бу даврда мос равишда 1 099,7 минг дона (31,9 mln.dollar) va 881,3 минг дона (24,1 млн. доллар) шиналар импорт қилинган, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, фракция раҳбари Алишер Қодиров.

Шундан сўнг депутатлар “Музейлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар. Ушбу лойиҳа музейлар даромад манбаларини кўпайтириш мақсадида улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, жумладан, товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Жумладан, музейлар ашёлар ва музей коллекциялари хавфсизлиги таъминлаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари мумкинлиги таклиф қилинмоқда ва ундан топилган маблағлар давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди ҳамда ушбу маблағлар музейларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга сарфланади. Давлат музейларига бюджетдан ажратиладиган маблағлар музейлар томонидан пулли хизматлар кўрсатишдан, жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан, чет элдан ихтиёрий ҳайриялар, қонун ҳужжатларидан тақиқланмаган бошқа манбалардан маблағлар тушган тақдирда ҳам камайтирилмайди ҳамда ушбу маблағлар музейларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга сарфланади. Музейларга маданий мероснинг кўчмас мулк объектларидан фойдаланишга устуворлик ҳуқуқи берилади.

– Музейларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишига рухсат берилаётгани яхши, чунки бу соҳага доимо бюджетдан кам маблағ ажратиб келинган. Лекин лойиҳада тарихий обидалари билан боғлиқ қадриятларимизга риоя қилиш талаблари киритилмаган. Бу борада бўшлиқ бўлгани боис, Регистонда кўнгилхушлик қилишга, ҳатто ароқ ичишгача борилди. Музейлар тадбиркорлик билан шуғиллансин, лекин маънавиятимиз, қадриятларимизни топташ ҳисобига эмас. Шу маънода, ушбу лойиҳада тадбиркорлик чегаралари аниқ белгиланиши лозим, – деди фракцияси аъзоси Алишер Ҳамроев.

Депутатлар ушбу қонунга киритилаётган ўзгаришлар музейлар моддий-техник таъминотини янада яхшилашини эътироф этиб, лойиҳани концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда маъқулладилар.  

Йиғилишда кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилиб, тегишли қарорлар қабул қилдилар.

 

 


Кўришлар сони: 155

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими