Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

2021 йил 5 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасинин 2020 йилги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонуни асосида олиб борилган. Шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 30 окятбрдаги “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида Ҳисоб палатасининг тузилмаси янгидан тасдиқланган.

Ҳисоб палатаси томонидан 2020 йилда амалга оширилган 87 та назорат тадбирлари ва таҳлилий ўрганишлар натижаларининг эътиборга молик жиҳатлари ўз аксини топган.

Йиғилишда фракция аъзолари 2020 йилда бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси давридаги ижтимоий-иқтисодий қийинчиликларга қарамай, давлат бюджетига 2020 йилда даромадлар тушуми 132,9 триллион сўмни ташкил этиб, белгиланган 128,4 триллион сўм прогноз кўрсаткичлари 4,5 триллион сўмга, яъни 3 фоиз орттириб бажарилганлиги, шунингдек давлат бюджетига 2019 йилга нисбатан 20,7 триллион сўм (42 фоиз кўп) тушумлар жалб қилинганини алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан мол-мулк солиғи бўйича ставкаларини кўчмас мулкнинг тоифаларидан келиб чиқиб, юридик ва жисмоний шахслар учун бир хил миқдорда жорий этиш таклиф киритилгани ва ушбу таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўзрисида”ги Фармонида ўз аксини топганига алоҳида урғу бериб ўтишди.

Фракция аъзолари Ҳисоботда амалга оширилган пандемия давридаги назорат тадбирлари жараёнида 2,8 млрд. cÿмлик (моддий ёрдам бўйича 2 4. млрд. сўм ва тиббиёт ходимларига мукофот бўйича 0,4 млрд. cўм) молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани, бундан ташқари ҳудудий мактабгача таълим бўлимлари томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига иш ҳақини ҳисоблаш ва тўлашда 7,2 млрд. сўмлик хато-камчиликларга йўл қўйилганини танқид остига олишди.

Депутатлар Ҳисоб палатаси томонидан ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар тайёрлаш бўйича ишларни тизимли олиб бориш лозимлигини айтиб ўтишди. Айниқса, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда жиҳозларини сотиб олиш учун ажратилаётган маблағларни муассасалар ва ҳудудлар бўйича тақсимотида адолат принципларига тўла риоя этилаётганига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини илгари сурдилар

Фракция депутатлари томонидан бу каби масалалар “Адолат” СДП сайловолди дастурида давлат бошқаруви органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятида қонунчиликка амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, қонунчиликни бузишга, коррупцияга йўл қўймаслик каби вазифалар доирасида ўз аксини топганлиги қайд этилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи фракция аъзолари томонидан маъқулланди.


Кўришлар сони: 812

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими