Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари Кодекс лойиҳасига қандай таклифлар берди?

Фракция аъзолари Кодекс лойиҳасига қандай таклифлар берди?

2021 йил 17 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Депутатлар Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишди.

Таъкидлаганидек, ер – умуммиллий бойлик бўлиб, ундан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш давлатнинг энг муҳим вазифаларидандир. Шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини, шунингдек ердан фойдаланиш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар мажмуи ҳисобланмиш Ер кодексини янада такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Ер кодекси лойиҳаси Президентимизнинг тегишли Фармонларида белгиланган нормалар асосида бойитилди. Кодекс лойиҳаси 20 та боб, 160 та моддадан иборат. Амалдаги Ер кодекси саноқ бўйича 93 та моддадан иборат бўлиб, ундан 8 та модда талабларга жавоб бермаслиги сабабли янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасидан чиқарилган. Янги таҳрирдаги кодексга 63 та янгидан модда киритилган. Жумладан, Кодексда қўлланилган асосий тушунчалар, ерларнинг турлари, ерларни бир турдан бошқа турга ўтказиш асослари, ер участкасини бўлиш, ажратиб чиқариш, ер участкаларни бирлаштириш, ер соҳасини тартибга солиш ва Давлат ер кадастри соҳасидаги янги тушунчалар ўз ичига олган. Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ҳамда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни чеклаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиш бўйича нормалар билан тўлдирилмоқда.

Ушбу кодекс лойиҳаси юзасидан айрим депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Гулбаҳор Саидғаниева, фракция аъзоси:

— Кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасига кириб келишидан олдин фракциялар муҳокамасидан ўтказилаётгани айни муддао бўлди. Бинобарин, амалдаги Кодексда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларни хусусийлаштириш механизмлари тартибга солинмаганлиги, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда очиқлик ва шаффофлик таъминланмагани, жумладан, фермер хўжаликларидан ташқари бошқа тадбиркорлик субъектларига ер ажратиш масаласи белгиланмагани жуда кўплаб сайловчиларимизнинг ўринли эътирозига сабаб бўлаётган эди. Янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳасида юқоридаги камчиликлар бартараф этилишига умид қиламиз. Айни пайтда бизга тақдим этилган кодекс лойиҳасидаги айрим моддалар концептуал жиҳатдан қайта кўриб чиқилиши керак, деб ҳисоблайман.

Дилмурод Исмоилов, фракция аъзоси:

— Кодекс лойиҳаси амалда ердан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга хизмат қилувчи моддалар билан тўлдирилиши керак. Хусусан, ерлардан фойдаланиш учун ижарага беришда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий тадбиркорларга тенг ҳуқуқлилик тамойилига риоя қилиниши янги таҳрирдаги Кодексдан ўрин олиши керак. Шунингдек, туманлар ҳокимларининг махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда эркин туристик зоналарнинг қатнашчиларига зоналарнинг бош режасига мувофиқ қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан бино ва иншоотлар қуриш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга, шунингдек, давлат мулкида бўлган мавжуд бино ва иншоотлар жойлашган ер участкаларини муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага ўн гектаргача ўлчамда бериши айрим саволларни юзага келтираяпти. Сабаби, туманлар вилоят ва шаҳар ҳудудида жойлашган маъмурий ҳудуд бўлиб, ушбу ҳудуд масъуллари ижарага берган ерлар вилоят ёки шаҳар ҳокимлари томонидан ижарага бошқа шахсларга бериб бўлинган ҳам бўлиши мумкин. Янги таҳрирдаги Ер Кодекси лойиҳасида шу каби ноаниқликлар бартараф этилиши керак

Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда кодекс лойиҳаси Қонунчилик палатасига муҳокама учун киритилишидан олдин кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши, шундан кейингина парламентга тақдим этилиши юзасидан тавсиялар берилди. Қизғин баҳс-мунозаралар асосида бўлиб ўтган фракция йиғилишида кодекс лойиҳаси янада такомиллаштирилиши бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 651

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими