Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди

ЎзХДП фракцияси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан  эшитув ўтказиш таклифи билан чиқди

Бугун парламент қуйи палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги масалани эшитиш бўйича ташаббус билан чиқди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эпидемияга қарши ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар касалликнинг аҳоли ўртасида кенг тарқалишининг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, янги шифо ўринлари барпо қилингани, зарур тиббий асбоблар ва дори-дармонлар етказиб берилгани сабабли касаллик тарқалиши камайди. Аммо ҳали ҳамон короновирус қайд этилиши тўхтагани йўқ. Демак, ундан ҳимояланиш, имкон қадар унинг олдини олиш чораларини кўриш зарур.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойлардаги сайловчилар билан учрашувлари вақтида аҳоли томонидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш ишлари қачон, қандай тартибда ўтказилиши ҳақида ҳам саволлар берилаётганига тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши эмлаш жараёнларининг тизимли ва босқичма-босқич ташкил этилиши, давлат бюджетидан йўналтириладиган маблағларнинг самарали режалаштирилиши, халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар билан бу борада музокаралар олиб борилиши масалалари ҳам фракция аъзолари диққат марказида бўлди. Қолаверса, қандай вакциналар харид қилиниши ва уларнинг қай тартибда қўлланилиши бўйича жамоатчиликка, хусусан, Халқ демократик партияси электорати вакилларига очиқ ва батафсил маълумот берилиши лозимлиги қайд этилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, фракция аъзоларининг Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси даврида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шу жумладан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш борасида режалаштирилаётган ишлар тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 116

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.03.2021
ЎзМТДП фракцияси аъзолари айрим нормаларга қарши чиқди

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари учун иш ўринларини ...

05.03.2021
Қонун лойиҳасига рағбатлантирувчи норма киритилди

2021 йил 5 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Лицензиялаш,...

04.03.2021
Суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизми яратилади

Қайд этилганидек, қонун лойиҳасига суғурта бозори фаолиятини либераллаштириш ва инвесторлар учун...

Тадбирлар тақвими