Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сайланди

Фракция раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари сайланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

– Давлатимиз раҳбари кечаги йиғилишда ёшлар масаласида куйинчаклик ва жонкуярлик билан гапиргани бежиз эмас, – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров. – Чунки Ўзбекистон дунёда аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил қиладиган саноқли давлатлардан биридир. Ёшларимизнинг кўплиги бир томондан давлатимизнинг катта бойлиги бўлса, иккинчи томондан дунёда ғоявий курашлар авж олган бир пайтда ёшларга бўлган хавф-хатарлар тобора кучаймоқда. Ёшларнинг онгига ким эгалик қиладиган бўлса, у ўша жамиятга эгалик қилиш имкониятига эга бўляпти. Шу маънода, юртимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига айлангани бу бевосита мамлакат келажаги, стратегияси билан боғлиқдир.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугун 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ошди ва бу ёшлар масалалари билан ишлашда янгича ёндашув ва талабларни келтириб чиқаряпти. Жумладан, видеоселекторда Президентнинг Ўзбекистон ёшлари форуми, Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда 2021 йилнинг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ёшлар манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббуслардан келиб чиққан ҳолда энди ёшлар билан иккита муҳим йўналишда ишлар ташкил этилиши белгиланди. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.


– Яқинда давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан ёшлар масаласида Республика ишчи гуруҳи тузилган эди. Давлат ташкилотлари раҳбарлари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ушбу гуруҳнинг “маҳаллабай” ўрганишларида ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда кўплаб камчиликлар борлиги аниқланди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам камчиликлар етарли. Видеоселекторда Президентимиз ишчи гуруҳ томонидан аниқланган бундай камчиликларни алоҳида санаб ўтдилар ва ёшлар масаласига барча бирдек масъул бўлишини яна бир бор таъкидлаб, давлат идоралари раҳбарлари олдига бу борада аниқ вазифаларни қўйдилар, – деди фракция аъзоси, Республика ишчи гуруҳи вакили Одилжон Тожиев сўзга чиқиб.

Фракция йиғилишида видеоселекторда ёшлар масалалари бўйича белгиланган топшириқларнинг ижросини таъминлашда партия ва фракция, маҳаллий кенгаш депутатлари масъулиятини янада ошириш, партия Сайловолди дастурида бу борадаги вазифаларни бажариш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, йиғилишда депутат Одилжон Тожиев ЎзМТДП фракцияси раҳбарининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб сайланди.


Шундан сўнг депутатлар “Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Ушбу қонун лойиҳасига кўра, “Сайлов кодекси” ва “Сиёсий партиялар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига бир неча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Фракция аъзоси Жаҳонгир Ширинов ушбу масалада сўзга чиқиб, бу ҳақида маълумотлар берди. Қизғин муҳокамалардан сўнг ушбу қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда маъқулланди.

Таъкидлаш лозим, фракция йиғилишида партиянинг ҳудудий ташкилотлари вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ҳам иштирок этиб, муҳокама қилинган масалаларга ўз муносабатини, таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

 

 

 


Кўришлар сони: 242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.03.2021
Ўзбекистон – Япония: парламентлараро музокаралар бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Япония парламенти билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро...

03.03.2021
Кооперативлар фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кооперация соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий асослар соҳадаги муносабатлар...

03.03.2021
Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими