Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади

Бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади

Бош қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир, деб белгилаб қўйилган. Лекин ҳуқуқни қўллаш амалиётида давлат тилини татбиқ этиш билан боғлиқ муносабатларда камчиликлар кузатилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқий соҳада ҳамда миллий қонунчиликда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ акс эттириш ва “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш мақсадида “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Бугун, 26 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган дастлабки ҳужжат – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Мазкур ҳужжатда қонуннинг мақсади ва қўлланиш соҳаси, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикасининг давлат тили, Ўзбекистон Республикасида бошқа тилларнинг мақоми, тил бўйича камситишга йўл қўйилмаслик, таълим ва маданият соҳасида давлат тилининг қўлланилиши, ноширлик фаолияти ва оммавий ахборот воситаларида давлат тилининг қўлланилишига доир нормалар назарда тутилмоқда.

Депутатларнинг айтишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши давлат тилининг ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида қўлланилишига, унинг ривожланиши ва оммалашувига катта туртки беради.

Муҳокамалар давомида халқ вакиллари таълим соҳасида давлат тилининг қўлланилишини қонун даражасида белгиланиши ўзбек тили билан боғлиқ тарихий-маънавий меросимизни асраб, келгуси авлодларга етказишилишини таъминлашга хизмат қилишини айтиб, қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватладилар.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлган ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий жазо чораларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаси кўпайтирилмоқда.

Кодекснинг ушбу моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, кучайтирилган ҳолда белгиланмоқда.

Шу жиҳатдан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқлари бузилишининг, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклашнинг, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимасдан муносабатда бўлишнинг олди олишга хизмат қилади.

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам ниҳоятда қизғин кечди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик билан боғлиқ янги ҳуқуқбузарликлар турларини ва улар учун жавобгарликни белгилаш назарда тутилган.

Масалан, Жиноят кодекси ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун, яъни безорилик оқибатида ёки бошқа ғаразли ниятларда уларнинг қийноққа солиниши ёхуд уларга азоб етказилиши уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келса, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, жиноий жавобгарликни белгиловчи янги 2021-модда билан тўлдирилмоқда.

Халқ ноибларининг фикрича, қонун лойиҳасида ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, худди шунингдек, ҳайвонни қийнаш унинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Қолаверса, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, атмосфера ва сув ресурсларига зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи янги ҳуқуқбузарликлар турлари жорий этилади ҳамда амалдаги жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

Шундан сўнг депутатлар “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳасининг мақсадихалқлар дўстлиги кунини байрам қилишдан асосий мақсад инсонлар, халқлар, давлатлар – умуман олганда жамиятнинг турли қатламлари ҳамда тузилмалари ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ва дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

Шу нуқтаи назардан лойиҳа билан миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида “Халқаро дўстлик куни” – 30 июлни Халқлар дўстлиги куни этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

Депутатлар Ўзбекистонда “Халқаро дўстлик куни” бўлган 30 июлни “Халқлар дўстлиги куни” этиб белгилаш халқимиз азалдан ардоқлаган мақсадларни муштарак этувчи, тинчликни таъминловчи риштани – дўстликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этиб, қонун лойиҳасини маъқуллашди.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 1485

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими