Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Профилактика инспекторларига қандай ваколатлар бериляпти?

Профилактика инспекторларига қандай ваколатлар  бериляпти?

2020 йил 24 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги видеоконфереция шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб депутатлар томонидан профилактика (катта) инспекторлари томонидан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини кучайтириш, содир этилган ҳуқуқбузарликларга нисбатан улар аниқланган жойнинг ўзида ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жазо тайинлаш механизмларини соддалаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.


Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда айрим тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш жараёнида ҳуқуқбузар содир этган қоидабузарлигига иқрор бўлиб, белгиланган жаримани судгача бўлган босқичда тўлаш истагини билдирган ёки жабрланувчининг ҳуқуқбузарлик субъектига нисбатан даъво-эътирозлари йўқлиги ишни судгача ҳал қилишнинг соддалаштирилган механизмлари жорий этилади. Натижада бугунги кунда амалда қўлланилмаётган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва жазо чорасини қўллаш орқали ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарали амалга оширилишига ҳамда жиноятларнинг олди олинишига эришилади.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ваколатларини белгилашни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.


Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқаро авиацияси соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Транспорт вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ваколатларини белгилаб беради. Қолаверса, экспериментал ҳаво кемаларини ҳисобга олиш тартибини ўрнатиш бўйича ваколатли органни белгилаб, шошилинч тиббий ёрдам, қутқарув операциялари, вазирликлар ва идораларнинг авиациясидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик манфаатларида фойдаланиш, қуруқликдаги транспорт ҳаракатини мониторинг қилиш имкониятини қонуний равишда белгилашдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларнинг ижросини таъминлайди.

Қиғин баҳс ва мунозаралар тарзида ўтган йиғилиш кун тартибида фазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфраструктурасини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳаларида ваколатли органларни белгилаб берувчи “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 677

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими