Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги видеоконференц алоқа шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция йиғилишида кун тартибига киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҳамда “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ахборот соҳаси, шу жумладан ОАВ ва оммавий коммуникациялар фаолиятини демократлаштириш ва либераллаштиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бундай ислоҳотлар натижасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлик даражаси сезиларли даражада ўсиб, жамиятда фикр ва уни билдириш эркинлигини таъминлайдиган очиқ мулоқот майдони яратилди.

Натижада, юртимизда миллий оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг роли сезиларли даражада ўсмоқда. Миллий матбуотимиз томонидан тақдим этилаётган материаллар фуқароларимизнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишига хизмат қилмоқда. ОАВ ва журналистларнинг фаолияти мамлакатимизда демократияни мустаҳкамлаш ва давлат органларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини оширишга, шунингдек ижтимоий ривожланишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни очиб беришга улкан ҳисса қўшмоқда.

Шунинг билан бир қаторда, шахснинг қадр-қимматини камситувчи, уни обрўсизлантиришга олиб келадиган ҳамда жамоат тартиби ёки хавфсизлиги учун таҳдидга эга бўлган ёлғон ахборотни тарқатиш, шунингдек оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация ёки Интернет тармоқларига жойлаштириш орқали тарқатиш ҳоллари тез-тез такрорланиб турибди. Бундай шароитда фуқароларнинг ахборот ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолатларини таъминлайдиган ҳуқуқий майдонни яратиш муҳим ҳисобланади.

Шу боисдан дастлаб депутатлар томонидан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

Қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши билан миллий ОАВ ва журналистларнинг профессионал фаолияти учун янги самарали механизмларни жорий этишга имконият яратилади. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тўғрисидаги маълумотларни эркин олишлари ҳамда уларнинг фаолиятига аралашмаслик бўйича қўшимча кафолатлар белгиладанди.

Шунингдек, ёлғон ахборотни тарқатганлик учун юридик жавобгарлик чораларининг қабул қилиниши фуқароларнинг ахборот ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коммуникация тизимига долзарб ва ишончли ахборотларнинг киритилишига, шунингдек жамиятнинг хафвсизлиги ва барқарорлигини таъминлашга кўмак беради.

Фракция йиғилишида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича таҳлил қилинди. Қонуннинг 16-моддасининг биринчи қисмига киритилаётган ўзгартириш туфайли 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 5.5 млрд. АҚШ доллари, шундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган чора-тадбирларни молиялаштириш учун 2.5 млрд. АҚШ долларигача миқдорида белгилаш наарда тутилмоқда. Бу ўзгартиришга қадар ушбу чеклов ҳажми 4 млрд. АҚШ доллари этиб белгиланган эди.

Қизғин баҳс ва мунозаралар тарзида ўтган йиғилиш якунида кун тартибида кўриб қиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 


Кўришлар сони: 967

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими