Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар берди

“Адолат” СДП фракцияси аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар берди

2020 йил 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонучилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференц алоқа шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари, Олий суднинг судялари, Молия вазирлиги вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилишда кун тартибига киритилган “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Дастлаб фракция аъзолари томонидан партия сайловолди дастурига ҳамоҳанг бўлган Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Депутатлар қонун лойиҳасида таклиф этилаётган жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институтини янада такомиллаштириш, тарафларнинг тортишуви ва тенг ҳуқуқлилиги принципига риоя этилишини таъминлаш бугунги кунда судлар фаолияти ва суд жараёнларида фуқаролар норозилигига энг кўп сабаб бўлаётган омиллар эканлиги, бу амалиётнинг жорий этилиши натижасида суд жараёнида тарафлар ўртасида адолат қарор топишининг соғлом рақобат муҳити яратилиши таъкидланди.

Жиноят-процессуал кодексининг 416, 417-моддаларига суриштирув, дастлабки терговнинг тўлиқ эмаслигини ёки жиноят процессуал қонун нормаларининг жиддий бузилишларини бартараф этиш мақсадида, шунингдек жиноий жавобгарликка жалб этилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда суднинг ҳаракатларига тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш каби ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги айтиб ўтилди.

Муҳокамалар жараёнида бугунги пандемия даврида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашларни ўз вақтида тизимли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этиб келаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойҳаси ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Иқтисодий ночор корхоналар ва тадбиркорлик субъектларини молиявий инқироз ҳолатидан олиб чиқиш, улар фаолиятини қайта тиклаш ҳамда соғломлаштириш масалалари бугунги пандемия даврининг энг устувор талаби бўлиб қолмоқда. Бу каби ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш борасида эса, амалдаги қонунчилик нормаларида етарли даражада ҳуқуқий ечимларнинг мавжуд эмаслиги сабаб бўлмоқда.

Натижада, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” бўйича рейтингида мамлакатимизнинг муносиб ўрин эгаллашига бир қатор омиллар ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Жумладан, амалдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг “банкротлик” атамаси билан номланиши иқтисодий ночор корхоналарни банкрот деб топиш ва уларни тугатиш билан боғлиқ тушунчасини англатмоқда. Яна бир камчиликлардан бири, қарздор тузган битимларни бажаришдан бош тортиш ҳамда уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича аниқ нормалар мавжуд эмаслигидир.

Фракция аъзолари томонидан юқоридаги амалиётда учраётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда мазкур соҳани янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор таклифлар айтиб ўтилди.

Қизғин бахс ва мунозаралар тарзидан ўтган йиғилиш якунида кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 893

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими