Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг ижросини таҳлилий кўриб чиқдилар

Фракция аъзолари ижтимоий соҳага ажратилган маблағларнинг ижросини таҳлилий кўриб чиқдилар

2020 йил 17 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йилнинг 9 ойлик ижроси якунлари чуқур танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, 2020 йил 9 ойлик Давлат бюджети даромадлари 94 457,2 млрд сўмни ташкил этиб, белгиланган 91 795,9 млрд сўм прогноз 102,9 фоизга ёки 2 661 млрд сўмга ошириб бажарилган. Ўтган йилнинг шу дарига нисбатан даромадлар 15 297,4 млрд сўмга ўсган.

Ҳисобот даврида ижтимоий харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 53 685,3 млрд сўм ёки умумий харажатларнинг 52,5 фоизи миқдорида маблағ сарфланганлиги депутатлар томнидан ижобий ҳолат сифатида баҳоланди. Ушбу ҳаражатларнинг 84,0 фоизи ёки 45 096,1 млрд сўми Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳаражатлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Фракция аъзолари бугунги пандемия даврида ёшларнинг узликсиз таълим олишларини таъминлаш мақсадида ижтимоий ҳаражатларнинг асосий қисмини ташкил этган таълим тизими муассасаларини сақлаш ва уларни ривожлантириш ҳаражатларига Давлат бюджетидан ажратилган 21 638,8 млрд сўмнинг тизимли ишлатилиш борасидаги ишлар муҳокамасига эътибор қаратишди.


Шунингдек, депутатлар “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб қиқишди.

Фракция аъзолари Олий Мажлис қуйи палатасига киритилган 2021 йилга мўлжалланган бюджет лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бунда дастлаб фракция депутатларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, бюджет лойиҳасини кўриб чиқишда “Адолат” СДП ғояларидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий соҳага эътибор қаратиш белгилаб олинди.

Депутатлар томонидан эътироф этилганидек, бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларини ислоҳ қилиш доирасида иқтисодий ва молиявий статистика маълумотларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюджет жараёни очиқлигини таъминлаш, солиқ юкини камайтиришнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилганидек, 2021 йилги Давлат бюджети харажатлари165,7 трлн. сўмни (ЯИМга нисбатан 24 фоиз) ёки 2020 йилги тасдиқланган параметрга нисбатан 26 фоизга ўсиши прогноз қилиниб, бу алоҳида соҳалар ривожига мақсадли харажатларни ошириш йўли билан иқтисодий ўсишни рағбатлантиришни таъминлайди.

Муҳокамаларда узлуксиз таълим ягона тизимининг муҳим бўғини ҳисобланадиган мактабгача, ўрта ва олий таълим муассасаларини молиялаштиришда Давлат бош ислоҳотчи тамойилини сақлаб қолиш лозимлиги ва бу соҳалар ривожини таъминлашда уларга йўналтирилаётган маблағларни босқичма-босқич ошириб борилишини кўриб чиқиш ҳам фракция депутатлари диққат марказида бўлди.


Фракция аъзолари томонидан ушбу ҳужжатларни кўриб чиқишда барча депутатлар масъулият билан ёндашиши, соҳа мутахассислари билан ҳар бир масала бўйича кенг қамровли муҳокамалар ташкил қилиб, ишлаш зарурлиги ҳам таъкидланди. Чунки, бу ҳужжат мамлакатда 2021 йилда амалга ошириладиган ислоҳотларни таъминлашда асосий бош молиявий ҳужжатдир.

Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа масалалар бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиқадиган фракция таклифлари ва муносабати билдирилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 532

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими