Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифлар берди

Жорйи йилнинг 2 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференц алоқа шаклида бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз раислигида ўтказилган мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилиниб, мазкур ташаббуслар партия сайловолди дастурида белгилаб олинган вазифаларга ҳамоҳанглиги таъкидлаб ўтилди.

Сўзга чиққан депутатлар томонидан сўнги йилларда Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларига катта куч ва маблағлар йўналтирилаётгани, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимлари, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятида сифат ўзгаришлари рўй бераётганли ижобий ҳолат сифатида баҳоланди.

Шунингдек, депутатлар томонидан “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида суғурта соҳасидаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган моддаларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, қонун даражасида тўғридан-тўғри ҳаракат қоидаларини белгилаш ва суғурта фаолияти соҳасидаги муносабатларни бошқаришнинг ягона механизмини яратиш, суғурта соҳалари, синфлари ва турларини аниқлаш, суғурта бозорини тартибга солиш, суғурта (қайта суғурта) ташкилотларини лицензиялаш, тартибга солиш ва тугатиш хусусиятлари, суғурта брокерлари, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг суғурта бозорида фаолият шароитлари, шунингдек, суғурта бозорини давлат томонидан тартибга солиш вазифалари бугунги ислоҳотларнинг талаби бўлиб қолаётганлиги таъкидланди.

Депутатлар томонидан қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда тавсифловчи характерга эга ҳамда замон талаблари ва воқеликларига тўлиқ жавоб бермайдига моддалардан қочиш кераклиги, қонун лойиҳаси суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ўртасидаги маъмурий муносабатларнинг барча жиҳатларини қамраб олиши, бевосита таъсир кўрсатиш хусусиятига эга бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, фракция йиғилишида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақидаги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилиниб, фракция позициясидан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар билдириб ўтилди.

Йиғилиш якунида кун тартибида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди


Кўришлар сони: 712

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими