Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳасига ҳаётий таклифлар берилди

Таълим-тарбия тизимини такомиллаштиришга қаратилган ҳужжат лойиҳасига ҳаётий таклифлар берилди

Таълимга инвестиция киритиш – бу келажакка сармоя киритиш, халқ фаровонлиги, давлатнинг рақобатдошлигини таъминловчи омилдир. Шу боис, бугун мамалакатимизда узлуксиз таълим тизимини мунтазам такомиллаштириш, сифатли таълим-тарбия бериш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ташаббуси билан илк бор кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётган “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган онлайн конференция ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депуталари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси аъзолари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирилги, Халқ таълими, Мактабгача таълим вазирлик вакиллари ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда Фармонда келтириб ўтилган таълим тизими тараққиётига хизмат қиладиган таклиф ва ташаббуслар ҳамда партия аъзолари томонидан илгари сурилган фикрлар атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокамалар жараёнида Фармон лойиҳасида баён этилган педагог ходимларнинг касбий маҳорати ва фаолият самарадорлигини мунтазам ошириб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Маълумки, асосий электорати педагоглар бўлган “Адолат” СДП ҳам ўз сайловолди дастурида умумий ўрта таълим сифатини тубдан яхшилаш, умумтаълим мактабларни ҳақиқий билим масканларига айлантириш, болалар спорти ҳамда мусиқа ва санъат мактабларини сон ва сифат жиҳатдан янгилаш, болаларнинг мутолаа маданиятини ривожлантириш масалалари каби таклиф ва тавсияларни илгари суриб келмоқда. Жумладан, ўқитувчиларнинг ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш ва шу мақсадда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида” алоҳида қонун қабул қилиш кабилардир.

Қодир Жўраев, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

Умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги, замонавий авлодини яратиш лозим. Дарсликларни ишлаб чиқишнинг амалдаги самарасиз тизими ўрнига мутлақо янги тизими – “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти” ташкил қилиш даркор. Шу билан бирга ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар қамровини кенгайтириш, ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, ўқувчилар ҳамда талабаларнинг кўнгилли хордиқ чиқариши, спорт билан шуғулланиши ва китоб мутоалааси учун зарур бўлган вақтни мақбуллаштириш мақсадида ўқув йилининг бошланиши муддатини қайта кўриб чиқиш лозим.

Музафара Абдиева, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Фармон лойиҳасининг 11-бандида 11 йиллик умумий ўрта таълим мактаби битирувчиларининг охирги 6 йилдаги ўзлаштириш баҳолари 2022-2023 йиллардан бошлаб Олий таълим муассасасига ўқишга кириш жараёнида инобатга олиниши белгиланган. Мазкур ҳолатда каррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун ўқувчиларнинг электрон баҳолаш тизимини йўлга қўйиш лозим. Шунингдек, 16-бандда халқ таълими тизимида фаолият кўрсатаётган методистларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш белгиланмоқда. Бу ҳолатда ҳам методистлар хизмат кўрсатадиган тумандаги мактаблар сонини ҳисобга олиш амалиётини ҳам киритиш зарур. Чунки бугунги кунда қайсидир туманда 25 та мактаб бўлса ҳам бир хил методист штати ажратилган. Қайсидир туманда 70 та мактаб бўлса ҳам шунча методист ажратилган.

Муҳаммад Валиев, “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

Ўз-ўзини молиялаштиришга ўтказилган ОТМга молиявий мустақиллик билан бирга академик мустақиллик ҳам бериш зарур, акс холда мавжуд молиявий ресурслар фақат моддий-техник базани мустаҳкамлаш ёки профессор-ўқитувчилар, ходимлар фаолиятини моддий рағбатлантиришга сарфланиши билан чегараланиб қолиш эҳтимоли катта. Академик мустақилликнинг турли кўринишлари, масалан, ўқув режа ва ўқув дастурларни тўлиқ мустақил тарзда тузиш ва тасдиқлаш, профессор-ўқитувчилар ўқув иш юкламаларини, шу жумладан соатбай тарздаги ўқув иш ҳажмини қатьий чегараламаслик, амалдаги “вақт меъёрлари”га мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан холда ОТМ Кенгаши қарори асосида ўзгартиришлар киритиш каби имкониятлар таълим сифатини оширишда катта самара бериши мумкин.

Муҳокамалар жараёнида депуталар томонидан мактабларда фан тўгаракларини қайта ташкил этиш, мактабгача таълим тизими қамровини кенгайтириш ҳамда хусусий мактаблар сонини кўпайтириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

“Адолат” СДП фракцияси ижрочи котиби


Кўришлар сони: 1013

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими