Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

Фракция аъзоларининг танқидига нима сабаб бўлди?

2020 йил 27 октябрь куни парламент қуйи палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил учинчи чорагида бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди.

Таъкидланганидек, Давлат дастурида белгиланган 284 та банднинг 9 ойда амалга оширилиши лозим бўлган 173 та банднинг 99 таси тўлиқ бажарилган, 15 та банднинг муддати белгиланган тартибда узайтирилган. 53 та банднинг ижроси юзасидан тегишли тартибда 47 та ҳужжат лойиҳалари Ўзбекистон Президенти Администрациясига, 6 та лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ва бугунги кунда улар кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, 64 та бандда “йил давомида” амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, уларнинг ижроси бўйича доимий ишлар амалга оширилмоқда.

Фракция аъзолари томонидан 2020 йил март-сентябрь ойларида Давлат дастурида ижро муддати келган 173 та бандларнинг ижросига эътибор қаратдилар. Муҳокамалар аввалида депутатлар томонидан Давлат дастури доирасида 5 та банднинг муддатидан олдин бажарилганлиги ижобий баҳоланди.

Қайд этилганидек, Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз муддатида ва пухта бажарилишини таъминлаш бўйича Ҳукумат томонидан мунтазам муҳокамалар ўтказиш тизими йўлга қўйилгани бу албатта давлат бошқаруви органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг масъулиятини янада оширишга хизмат қилади.

Депутатлар ижроси таъминланмаган бандларга ҳам эътибор қаратиб, аксарият вазифаларни бажаришда йўл қўйилган камчиликлар, ижро этиш ҳолатининг кечиккани ёки етарлича асосга эга бўлмай вазифалар муддати узайтирилгани жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи асосий омил бўлаётганини таъкидлашди.

Тадбирда дастурнинг 165-бандида келтирилган Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш бандининг бажарилмагани фракция аъзоларининг танқидга сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим олиш истагидаги ёшларнинг қамрови йил сайин ортиб бормоқда. Шунга қарамай уларнинг эҳтиёжини қондиришнинг имкони йўқлиги туфайли уларнинг кўпчилиги хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширмоқда. Айниқса бу йилги пандемия даври бу соҳада ҳали олдимизда кўплаб ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлигини яққол намоён қилди. Масъулларнинг Давлат дастурининг ушбу банди ижросига етарлича эътибор қаратмагани депутатларнинг эътирозига сабаб бўлди.

Шунингдек, Дастурнинг 15-бандида белгиланган Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш масаласи ҳам ҳали тўлақонли ўз ечимини топмаганлиги танқидий муҳокама қилинди. Жумладан, бугун ушбу бандда белгилаб берилган вазифаларнинг тўлақонли амалиётга тадбиқ этилмаганлиги сабаб жойларда идро ҳокимиятлари фаолияти устидан келиб тушаётган эътирозлар, давлат ва маҳаллий бюджет маблағларининг талон-тарож қилиниш ҳолатлари учраб турмоқда.

Депутатлар, шунингдек, бугунги пандемия даврида олиб борилаётган, ижтимоий иқтисодий ислоҳотлар, Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни эътироф этган ҳолда карантин билан боғлиқ айрим масалаларга ҳам тўхталиб ўтишди. Юқоридагилардан келиб чиқиб фракция аъзолари Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, барча вазифа бўйича белгиланган ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишни жаддалаштириш лозимлигини қайд этишди.

Йиғилиш якунида Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи фракция томонидан маъқулланди.

 


Кўришлар сони: 713

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими