Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон «Адолат» СДП  фракциясининг навбатдаги  йиғилиши

2011 йил 14 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Йиғилишда фракция аъзолари, экспертлар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала «Геология-қидирув ишларини ташкил қилиш ва олиб бориш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан учинчи ўқишдаАграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси О.Шарипов маъруза қилди.

Маърузачи лойиҳанинг амалдаги таҳрири, иккинчи ўқишда қабул қилинган ва учинчи ўқишга таклиф этилаётган таҳририни ҳар томонлама асослаб берди.

«Давлат статистикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси билан биринчи ўқишдаБюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси М.Нишонова таништирди.

Давлат статистикаси соҳасида мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш, ягона статистика услубиятини ва давлат статистика кузатувлари шаклларини тасдиқлаш давлат статистикаси ваколатли органининг ҳуқуқи эмас, балки унинг мутлақ ваколатига киради. Шунинг учун Қонуннинг 5-моддасини учинчи қисм билан тўлдириш таклифи берилиб унинг 5, 6, 9, 11 ва 13-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тақозо этилади.

Кун тартибидаги учинчи «Тугатишга доир иш юритишнинг айрим тартиб-қоидаларини ўтказиш муддатларини тезлаштиришга йўналтирилган «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ҳақида биринчи ўқишда Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси Ф.Омонова маъруза қилди.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши банкрот корхоналарни тугатиш билан боғлиқ айрим тартиб-қоидаларини амалга ошириш муддатини тегишли равишда мақбуллаштиради ва уларнинг мол-мулкини талаб қилинган иш юритишни ташкил этиш учун янги самарали мулкдорларга реализация қилишни тезлаштиришга хизмат қилади.



Кўришлар сони: 6586

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими