Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим

Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим

2020 йил 21 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг видеоконференция шаклидаги навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи атрофлича муҳокама этилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, бугун инсониятни синовдан ўтказаётган COVID-19 дунёнинг барча давлатларини йил аввалида тузган режаларини қайтадан кўриб чиқишга, керак бўлса жиддий ўзгартиришлар киритишга мажбур қилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, камбағалликни қисқартириш юзасидан ўз вақтида кўрилаётган амалий чоралар туфайли иқтисодий ўсиш таъминланаяпти. Бунда албатта, айнан пандемия даврида давлат раҳбари томонидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорларда белгиланган вазифалар ижроси муҳим ўрин тутди. Бунга депутатлар яқинда бевосита жойларга чиққан ҳолда ўтказган ўрганишлари давомида ҳам бевосита гувоҳ бўлдилар.

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижросини таъминлашда макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бардавом ривожланишини таъминлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, жозибадор инвестиция муҳитини яратиш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Давлат дастури ижроси доирасида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Давлат бюджети ижросига таъсир кўрсатди. Давлат бюджетининг жами харажатлари 64,9 трлн сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 34,7 трлн сўмни ташкил қилди. Ушбу харажатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 фоизга ошган.

Муҳокамалар чоғида фракция аъзолари э Давлат дастурида айнан экологик йўналишда белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратдилар. Давлат дастурига мувофиқ Орол фожиаси оқибатларини бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида бугунги кунда Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида 6,4 км “яшил белбоғ” барпо этилган.

2020 йил ўтган даврида 115 та лойиҳа доирасида 182,2 км коллектор-дренаж тармоқларида қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, 4643,8 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилган.

Оролнинг қуриган тубининг 1,2 млн га майдонида чўлга чидамли уруғлар экилди, кўчатлар ўтқазилди.

Фракция аъзолари бажарилган ишлар салмоғини эътироф этган ҳолда, Давлат дастурининг айрим бандларида кўзда тутилган ишларнинг кечикаётганига эътибор қаратдилар. Жумладан, ресурс солиқларини ҳисоблаш механизмини илғор халқаро тажриба асосида қайта кўриб чиқиб, фойдаланилган сув ресурсларини солиққа тортишнинг бозор механизмларини жорий этиш ҳамда ҳозирда энг долзарб масала бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини кучайтириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни янгилаш бўйича ишлар кечикмоқда.

Депутатлар томонидан Давлат дастури ижросини таъминлашда ҳукумат ва парламентнинг ҳамкорлиги муҳим экани, келгусида Давлат дастури ижросини таъминлашда биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни илгари сурдилар. Бунда айниқса, қонун ижодкорлиги йўналишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Фракция йиғилишида Ҳукумат тақдим этган ҳисобот маъқулланди ҳамда ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 974

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими