Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Адолат” СДП фракцияси: ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш керак

“Адолат” СДП фракцияси: ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда сонга эмас, сифатга эътибор қаратиш керак

2020 йил 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар мамлакатимизда пандемия шароитида олиб борилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, бугунги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, коронавирус инфекцияни жиловлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга тўхталиб ўтишди.

Фракция аъзолари куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши ва унда кўтарилган ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалаларига олиб борилаётган чора-тадбирларни тубдан яхшилаш масалаларининг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар.

Ҳар йили умумтаълим мактаб ва академик лицейларни ярим миллионга яқин йигит қизлар битириб, мустақил ҳаётга йўлланма оладилар. Фракция аъзоларининг фикрича, бу жуда катта рақам бўлиб, битирувчиларини ўқиш ва ишга жалб этиш масалаларига эътиборни янада кучайтиришни тақозо этади.  Жорий йилда ҳам умумтаълим мактабларини 452 минг ўғил-қиз битираётган бўлиб, уларнинг 70 минги олий таълим, 85 минги профессионал таълимга ўқишга киради. Бироқ қолган 300 минг нафар битирувчиларни ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, уларнинг бандлигини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган  вазифаларимиздан биридир. 


Бу борада мамлакатимиз раҳбари тошириғи асосида мактабданоқ касбга ўқитиш тизими жорий этилиши белгиланлиги, навбатдаги ўқув йилидан бошлаб мактаб директори ва ўқитувчиларга ўқувчиларнинг олий таълимга кириши, касб эгаллаб, ўз ишини топиши даражасига қараб оширилган иш ҳақи тўлаш тартибининг жорий этилиши айни муддао бўлиб, ана шу вазифаларнинг самарали ижросини таъминлашга хизмат қилади.

Фракция аъзолари бундан уч йил олдин бошланган мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотларни изчиллик билан давом эттириш лозимлигини алоҳида таъкидладилар. Айниқса, касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга эътиборни янада кучайтириш лозим, чунки ушбу йўналиш мамлакатимиз таълим тизимидаги энг заиф нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Ўқувчи ёшларда турли касбларга қизиқишни мактаб пайтидаёқ ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда, ўқувчиларнинг дастурчи, дизайнер, таржимон каби истиқболли касблар учун пойдевор бўладиган билим ва кўникмаларни эгаллаши учун бор куч-имкониятларни сафарбар қилиш лозим. Шунингдек, робототехника, дастурлаш каби талаб юқори касбларга ўргатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Фракция аъзолари мамлакатимизда катта кўламда қурилишлар бўлаётган бугунги даврда йилига камида 50 минг нафар профессионал қурувчига эҳтиёж мавжудлигига тўхталиб, қурилиш йўналишида касбга тайёрлаш ишларини тубдан яхшилаш, бу борада  самарали таълим  тизими яратиш лозимлигини қайд этдилар.  

Фракция аъзолари мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йил охиригача маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курсларини ташкил этиб, 31та касб-ҳунарга ўқитиш марказларини жиҳозлаш бўйича берилган топшириқни тўлиқ қўллаб-қувватладилар ва ҳудудларда ушбу топшириқнинг бажарилиши устидан парламент назорати ўрнатиш мақсадга мувофиқлигини қайд этдилар.  


Фракция аъзолари мамлакатимиздаги ёшлар ва хотин-қизларнинг ролини ошириш йўналишида ҳам сўнгги йилларда кўпгина ишлар амалга оширилгани, жумладан,  ҳокимлар сафида аёлллар сони ортаётгани, ёш авлод вакиллари ҳоким ўринбосари этиб тайинлангани, Қонунчилик палатаси депутатлари орасида 10 га яқин ёш йигит-қизлар қонун ижодкорлиги билан ишлаётгани, маҳаллий депутатларнинг қарийб 10 фоизини ёшлар ташкил этгани, ишлаб чиқариш, хусусий тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда ҳам ёшлар ва хотин қизлар ўз фаоллигини кўрсатаётганлигини эътироф этиш билан бирга ҳали бу борада қатор вазифалар борлигига ҳам эътибор қаратдилар. Жумладан, Ўзбекистонда ишсизларнинг ёшлар орасидан 732 минг нафари, хотин-қизлар орасидан 834 минг нафарини ташкил этаётгани ҳали бу йўналишда бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар турганидан далолатдир.

Депутатлар шунингдек, аввало ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган Президентимизнинг 5 та ташаббусини амалиётга жорий этиш механизмларини такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Фракция аъзолари бу каби вазифаларни  бажаришда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари билан ишловчи ташкилотларга ишни самарали ва сифатли ташкил этиш ҳамда уларнинг ишига депутатлар томонидан кўмаклашиш зарурлигини қайд этдилар. Бунда партиянинг “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгашлари имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш, жойлардаги фаоллари орқали таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш орқали ушбу йўналишдаги, айниқса бандлик масаласидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган тизим яратиш лозимлиги белгиланди.

Депутатлар партия Сайловолди дастурида қайд этилган мақсадли кадрлар тайёрлаш, ёшларни касбга ўргатишда жойлардаги эҳтиёжлардан келиб чиқиш, муддатли касбий-таълимни ривожлантириш масалаларини ҳам йўлга қўйиш таклифини илгари сурдилар.

Шунингдек, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича шаҳар ва туманлар кесимида ишлаб чиқилган ва маҳаллий партия кенгашлари томонидан тасдиқланган  “манзилли режа”ларнинг бажарилишида ҳам назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш ва уларнинг сифатли бажарилишига кўмаклашиш лозимлигини таъкидладилар. Мақсад ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда сонга эмас, сифатга эътибор қаратишдир.

Фракция депутатлари хотин-қизларга соддалаштирилган кредитлар ва грантлар ажратиш бўйича Президентимизнинг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига 33 минг 380 нафар аёлларни касбга ўргатиш бўйича қисқа ўқув курсларини ташкил қилишда таклифлар киритиш, шу билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳар кесимида аёллар бизнес лойиҳалари ойма-ой молиялаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлиги дастурларини сифатли бажарилишида алоҳида ёндашиш зарурлигини айтиб ўтдилар. Чунки бу нафақат ёшлар ва хотин-қизлар бандлиги, балки оилалар мустаҳкамлиги ва фаровонлиги омили ҳам ҳисобланиб, мамлакат барқарорлигига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Йиғилишда муҳокама этилган масала бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.


Кўришлар сони: 1170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими