Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

Фракция аъзолари ўз олдига қандай мақсадлар қўйди?

Кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш уйғотган Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, бу соҳадаги илғор халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида куни кеча “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармонлари қабул қилинди.

2020 йил 1 июль куни мазкур ҳужжатлардан келиб чиқувчи вазифаларни белгилаш мақсадида “Адолат” СДП ижроия қўмитаси ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.


Видеоконференция тарзида ташкил этилган йиғилиш инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир вазифалар муҳокамасидан бошланди.

Эътироф этилганидек, мамлакатимиздаги ўзгаришларнинг асосий мазмуни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга қаратилган. Ўтган уч йил давомида инсон ҳуқуқларини таъминлашга доир 5 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини янанда ошириш зарурати мавжудлиги туфайли “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармон ва у асосида миллий дастур, йўл харитаси қабул қилинди. Бу ҳужжатлар келгусидаги ишларнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.

Таъкидланганидек, ушбу Фармон шу пайтгача соҳада қабул қилинган норматив-ҳужжатлар ва мамлакатимиз қабул қилган халқаро ҳужжатлар ижроси мониторингини ташкил этишга қаратилган муҳим вазифалар белгилангани билан аҳамиятлидир. Бу борада, айниқса, фуқаролик жамияти институтлари, парламент ва маҳаллий Кенгашларга ҳам алоҳида йўналишлар белгилаб берилгани, муҳим масалага жамоатчиликнинг эътиборини янада кучайтириш механизми сифатида хизмат қилади. Жумладан, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш соҳасида Президент ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамиятлари институтлари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш белгиланган. 

Шу билан бирга, парламент қошида халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича комиссия тузиш кўзда тутилётгани халқ вакилларига ишонч ва масъулият юклаши таъкидланди. Аҳамиятлиси, депутатлар зиммасига мазкур фармоннинг ҳар бир банди ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини ҳар чоракда эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш вазифаси ҳам қўйилмоқда. Худди шу амалиётни ҳудудлар миқёсида маҳаллий Кенгаш сессияларида ҳам жорий этиш белгиланаётгани ушбу жараёнга барча вакиллик органларини ва шу орқали кўпроқ аҳолимизни жалб этиш назарда тутилаётгани эътироф этилди.


Бу борада “Адолат” партияси фракцияси ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатларидан алоҳида фаоллик талаб этилади.

Шу билан 10 дан ортиқ қонунларни қабул қилиш, айрим қонунларни янги таҳрирда қабул қилиш ҳам белгиланмоқда. Бу борада ҳам партия ва фракция аъзолари партия сайловолди дастуридан келиб чиқувчи қонун лойиҳаларига электорат манфаатлари акс этган таклифлар билан иштирок этиши лозимлиги қайд этилди. “Адвокатлар ва адвокатлик фаолияти тўғрисида”ги, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳалари шулар жумласидандир.

Депутатлар инсон ўз ҳуқуқини талаб қилиб олиши учун, аввало, уни билиши лозимлигини қайд этишди. Бу борада ҳам партия дастуридан ўрин олган инсон ҳуқуқлари фанини жорий этиш масаласи фармон билан амалиётга татбиқ этилмоқда. Зеро, эндиликда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ эркинликлари мактабдан бошлаб ўқитилади. Ушбу жараён келажакда аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалишига туртки бўлиши эътироф этилди. Эндиликда фракция аъзолари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари таълим муассасаларида мазкур фаннинг ташкил этилиши ва сифатли ўқитилишини мониторинг қилиб бориши лозим. Шунингдек, партиянинг ҳуқуқийй маданиятни оширишга доир лойиҳаси қамровини кенгайтириш, партия томонидан “Конституция билимдони” кўрик-танловини сифат жиҳатидан юқори даражада ташкил этилишини таъминлаши лозим.

Халқ вакиллари шунингдек, коррупцияга қарши кураш борасидаги фармон бўйича ҳам ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Таъкидланганидек, бугунги кунимиз коррупцияга қарши курашиш борасида янгича механизмларга асосланган тизимни жорий қилишни тақозо қиляпти.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи бир нечта давлат органлари бўлиб, коррупцияга қарши курашиш улар фаолиятининг бир йўналишларидан бири бўлган. Шунингдек, мазкур йўналишни яхлит, тизимли мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат орган мавжуд эмас эди. Шу боисдан Фармон билан коррупцияга қарши курашишни тўлиқ ўз зиммасига олувчи ва бу борадаги давлат сиёсатининг амалга оширилишига масъул бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этиш белгиланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар “Адолат” СДП сайловолди дастурида ҳам аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтириш, коррупция билан курашиш нафақат давлат органлари, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлиги белгиланганини таъкидлашди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан партия лойиҳаси доирасида йўл харитаси ишлаб чиқилган. Эндиликда унга агентлик билан ҳамкорликда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашга фуқароларни кенг жалб этиш бўйича янги вазифалар белгилаш бўйича топшириқлар берилди.

Аҳамиятлиси, агентлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг коррупцияга қарши курашишга масъул қўмиталари, маҳаллий Кенгашларнинг масъул комиссиялари билан ҳамкорлик қилиши белгиланди. Бу эса, ўз навбатида, Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни рўёбга чиқаришда халқ вакиллари билан ўзаро узвий алоқасини таъминлаш билан бирга, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш борасида давлат ҳокимиятининг вакиллик органи ролини ошишига олиб келиши таъкидланди.

Шунингдек, жойлардаги коррупциоген вазиятни тўғри баҳолаш орқали, коррупцияга қарши курашишга қаратилган дастурларнинг ишлаб чиқилишида депутатлик корпуси билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилиши билдирилди.

Депутатлар ва партия фаоллари юқоридаги фармонлар билан белгиланган барча масалаларнинг ижросини тўлиқ таъминланишини қатъий назоратга олиш ва бу жараёнда бевосита иштирок этишга келишиб олдилар.

Тадбирда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1666

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими