Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция аъзолари қандай таклифлар берди?

Фракция аъзолари қандай таклифлар берди?

Жорий йилнинг 10 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг видеоконференция тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан мамлакатнинг иқтисодий-сиёсий ҳаётига дахлдор қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Фракция депутатлари томонидан дастлаб, “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар мазкур қонун лойиҳасига танқидий ёндашиб, 2018 йилда қабул қилинган Қонун нима сабабдан қисқа муддатда ўзгартириш ва қўшимчалар киртиш зарурат вужудга келишга тўхталишди.

Қонун ташаббускорлари лойиҳани қабул қилиш заруратини бир қанча мезонларда асослади. Хусусан, амалдаги қонунига асосан Республикадан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундиршда хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш ҳамда уларга моддий зарар етказиш ҳолатлари кўпаймоқда. Шунингдек, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига захира қилинадиган сумма миқдори фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплаш имконини бермайди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, хусусий бандлик агентликлари томонидан фуқароларни ишга жойлаштириш хизматлари учун тўланадиган ҳақ миқдорининг аниқ чегараси белгиланмаган ва шартномаларни рўйхатга олиш, бажарилишини назорат қилиш ҳамда мониторинг қилишнинг шаффоф механизми ҳам Қонунда ўз аксини топмаганлиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бу эса хизматларни кўрсатиш бўйича турли миқдордаги пул суммаларининг белгиланиши ва агентликлар тўғрисида аниқ ва ҳаққоний маълумотларнинг олиниши, таҳлил қилинишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Биргина мисол – лицензияловчи органда хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш ваколатининг мавжуд эмаслиги улар томонидан фуқароларни ишончни суиистеъмол қилиш ва кўп миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида 10 та хусусий бандлик агентликларининг раҳбар ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб улар томонидан 7123 нафар фуқарога 72,3 млдр. 888 млн. сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси аввало мамлакатимиз ташқарисида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш механизмини жорий этиш, айниқса пул маблағларини олдиндан олиш амалиёти бекор қилш ва фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларининг дахлсизлиги таъминлашга қаратилмоқда.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, лойиҳа билан иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатишда мулкий зиён етказиш ҳолатлари содир этилган тақдирда зарарни захира қилинган пул маблағлари ҳисобидан қоплаш имконияти яратилмоқда. Айниқса, кўрсатилаётган хизматларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтказиш орқали назорат қилиш, шунингдек, улар фаолияти бўйича маълумотларни соддалаштирилган тартиби амалиётга киритилади.

Фракция йиғилишида депутатлар хусусий бандлик агентликлари фаолиятида турли суиистеъмолчиликлар келиб чиқишига йўл қўймслик ҳамда фуқароларга етказилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларини янада кучайтириш таклифини илгари суришди. Шу билан бирга агентликлар томонидан хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун захира қилиб қўйиладиган маблағлар аввало фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлашга хизмат қилиши лозимлиги айтиб ўтишди.

Депутатлар лойиҳани концептуал маъқуллаб, уни иккинчи ўқишга тайёрлашда бандлик агентликларини фуқароларга адолатли ҳамкор бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлашди.

Йиғилишда шунингдек, мамлакатимизда жиноятчиликни камайишнинг замонавий усул ва технологияларни жорий этишга хизмат қилувчи “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг зарурати сифатида замонавий ривожланишнинг ҳозирги босқичида жиноят содир этиш усуллари ҳам такомиллашиб бормоқда, уларнинг асосий мақсади жиноят содир этилган жойида қолдириладиган изларни минималлаштиришдан иборат бўлиб, бу эса содир этилган жиноятларни очиш жараёнини қийинлаштирмоқдалиги айтиб ўтилди.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган лойиҳада геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари белгиланмоқда.

Депутатлар томонидан, лойиҳа айниқса геном ахбороти маълумотлар базасидан фойдаланиш орқали республика ҳудудида содир этилган жиноятларни биологик ашёвий далиллар бўйича фош этишда ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлашда ижобий натижа бериши эътироф этилди.

Шунингдек, суд-тергов органларининг исботлов базасини мустаҳкамлайди, оғир ва ўта оғир жиноятларни, шунингдек жинсий эркинликка қарши жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг геном ахбороти маълумотлар базасини юритиш орқали улар томонидан ушбу турдаги жиноятларни такроран содир этилишини олдини олади.

Айтиб ўтилганидек, лойиҳада бартараф этилиши зарур бўлган айрим камчиликлар мавжуд. Хусусан, лойиҳанинг айрим моддалрини амалдаги қонун нормалари билан мослаштириш зарур, лойиғада нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ҳам геном ахборотини олиши масаласини кўриб чиқиш ҳамда молиявий-иқтисодий асосларни ҳам аниқ белгилаш лозимлиги депутатлар томонидан айтиб ўтилди.

Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклифлар илгари сурилди.


Кўришлар сони: 813

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

24.09.2021
Жарималар миқдори камайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ҳайдовчиларга қўшима енгилликлар...

Тадбирлар тақвими