Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Прописка тизимига доир ислоҳотлар юзасидан “Адолат” СДП фракцияси МУНОСАБАТИ

Прописка тизимига доир ислоҳотлар  юзасидан “Адолат” СДП фракцияси МУНОСАБАТИ

“Адолат” СДП фаоллари ва депутатлари сайловчилар,электорат вакиллари билан учрашувларда паспорт тизими,прописка масалалари бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар, таклифлар билдирилар эди. Шу боисдан партия 2019 йилда ўз сайловолди дастурига “Пропискадан ўтиш” тизимига янгича ёндошиш, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминловчи ҳуқуқий соҳани босқичма-босқич такомиллаштириб бориш вазифасини қўйган эди.

Депутатликка номзодларнинг учрашувларида ҳам аҳолимиз томонидан дастурнинг айни шу қисми энг кўп қўллаб-қувватловга сабаб бўлди.

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “прописка тизими”ни халқимиз ҳуқуқларини чеклаб келган тизим дея, уни ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиққан эдилар. Мазкур фикр халқимиз томонидан илиқ кутиб олинди ва 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, фан ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридан ўрин олди.

Давлат дастурининг мазкур банди ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддилар томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни Прописка тизимини ислоҳ қилишга доир Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Мазкур ҳужжат юзасидан Ўзбекистон “Адолат” СДП қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур лойиҳалар “Адолат” СДП дастурий ғоялари ва сайловолди вазифаларига тўла мос тушади.

Лойиҳа билан Конституциямизнинг 28-моддасини ҳаётга самарали татбиқ этиш бўйича киритилаётгани мамлакатимиз аҳолисининг ўзи истаган жойда яшаши ва ишлашини кўзда тутувчи нормаларини тўла қўллаб-қувватлаймиз.

Доимий ва вақтинча рўйхатга олиш давлат хизмат кўрсатиш марказлар тизими орқали амалга оширилиши, доимий рўйхатни расмийллаштириш жараёнини рақамлаштириш, мудофаа бўлимларига бориш тартибини бекор қилиниши, янги туғилган фарзандларга ФҲДЁ органларининг ўзидаёқ электрон тарзда доимий рўйхатга қўйилиши каби янгиликларни киритилаётгани мазкур соҳадаги бюрократия ва коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни сезиларли равишда камайтиради.

Шу ўринда “Адолат” СДП мазкур соҳани янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифларни илгари суради.

Биринчидан, фақат пойтахтни эмас, ҳудудларни ҳам тенг ривожлантириш мақсадида вилоят марказлари ҳамда унга ёндош туманларда инфратузилмани яхшилаш, Тошкентдаги олий ўқув юртлар филиалларини ташкил этиш, йирик-йирик корхоналар бош офисларини босқичма-босқич ҳудудларга кўчириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозим.

Иккинчидан, “прописка” тушунчаси ўрнига халқаро тажрибага асосланган ҳолда киритилаётган “рўйхатдан ўтказиш” тушунчаси фуқароларимизга бирор бир соҳада, йўналишда қайсидир ҳуқуқни бериши ёки чеклов ўрнатувчи тушунча эмас, фақат фуқаронинг қайси манзилда яшаётганини билдирувчи маълумот сифатида қабул қилиниши керак.

Учинчидан, Вазирлар Маҳкамаси Қарор лойиҳасининг 14-бандидаги фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатини 10 кундан 15 кунга узайтирилишини етарли муддат деб ҳисобламаймиз. Мазкур масала хориж тажрибаси ўрганилганда 14 кундан 30 кунгача бўлган муддатда хабардор этиши белгиланган. Халқимизнинг анъаналари, қадриятлари, яшаш тарзи ҳисобга олиниши, қолаверса, марказда даволаниш учун ташрифларнинг кўплигини инобатга олган ҳолда мазкур муддатни 25-30 кунга узайтиришни таклиф этамиз.

Юқоридаги таклифларни эътиборга олган ҳолда “Адолат” СДП прописка тизимини такомиллаштириш ва ўрнатилган чекловларни баратараф этилишига қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди ва уларни электорат манфаатларига дастурий мақсадларига мослигини маълум қилади.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси


Кўришлар сони: 1276

Депутатлар минбари

Янгиликлар

29.07.2021
Кун тартибидаги масалалар Парламент комиссияси томонидан атрофлича кўриб чиқилди

2021 йил 29 июль куни Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари...

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Қонун ижодкорлиги фаолияти қонунчилик палатаси фаолиятининг энг муҳим, биринчи галдаги йўналишидир....

28.07.2021
Қисқа сатрларда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини мамлакатимизда олиб борилаётган кўламдор ислоҳотлар, х...

Тадбирлар тақвими