Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Асосий эътибор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш заруратига қаратилди

Асосий эътибор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш заруратига қаратилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан айтиб ўтилганидек, амалдаги қонун 27 йил муқаддам қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига мутлақо жавоб бермайди.

Мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурати, шунингдек, фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ушбу соҳада самарали ва тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунчилик базасини яратиш, фуқаролик соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ва бекор қилиш борасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш билан ҳам изоҳланади.


Шундан сўнг депутатлар “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

Фракция аъзоларининг айтишича, ушбу қонун лойиҳаси геодезия ва картография фаолиятининг моҳиятини, хусусан, сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланишда ҳамда картография-геодезия кадастрини юритишда ахборот-коммуникация, рақамли технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалаларни ўзида акс эттирган. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши натижасида соҳа фаолиятида бир қатор ўзгаришлар юз беради.

Йиғилишда депутатлар томонидан қонун лойиҳаси бўйича қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Узоқ давом этган тортишувлардан сўнг материаллар ва маълумотларнинг тўлиқлилиги, ишончлилиги, харита ва планларни яратиш ҳамда янгилашда рақамли технологияларни қўллаш таъминланиши ҳисобга олиниб, фракция аъзолари томонидан маъқулланди.


Фракция аъзолари томонидан “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг мақсади келгусида соҳадаги ишчи муҳитни такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари учун кўпроқ эркинлик ва имкониятлар бериш асосида янги иш жойларини ташкил этишдан иборат. Бунинг учун фақатгина қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар фаолиятига оид норматив-хуқуқий асосни такомиллаштириш талаб этилади. Чунки қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши, энг аввало, ушбу соҳани тартибга солишга йўналтирилган.

Фракция депутатлари кун тартибидаги яна бир ҳужжат — “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида қайд этганидек, Шаҳарсозлик кодексининг янги таҳрири тасдиқланиши ер участкаларни бериш ва улардан фойдаланиш, бинокорлик материаллари ва буюмларни ишлаб чиқариш, шунингдек, жамият ва давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, жумладан, тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини амалиётда ифодалаш ва ҳимоя қилиш, аҳоли пункларининг архитектура қиёфасини яхшилаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш имконини беради.


Йиғилишда “Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конферен-цияси Уставини (Гаага, 1951 йил 31 октябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Фракция аъзоларининг айтишича, Гаага конференцияси 1893 йилда ташкил этилган бўлиб, у халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсади — халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини босқичма-босқич унификация қилишга кўмаклашишдан иборат.

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсман) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳам эшитилди.

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 


Кўришлар сони: 1430

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими