Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси парламент назоратида бўлади

Жорий йилнинг 22 январь куни «Миллий тикланиш» ДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига кўрсатилган номзодларни маъқуллаш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонуннинг 221-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар депутатлар томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланиши керак.

Йиғилишда дастлаб, фракция аъзолари номзодларнинг истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини эшитишди.

Депутатлар кўрсатилган номзодларга партия сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига номзод М.Салиев ва Энергетика вазирлигига номзод А.Султановларга аҳолини газ, электр ва сув билан таъминлашдаги муаммолар, уларнинг ечимлари бўйича режалари сўралди ва батафсил жавоблар олинди.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидовга педагогларни тайёрлаш соҳасидаги муаммолар, “тарбиячи” ихтисослигини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар хақида савол берилди ва жавоби тингланди.

Бош вазир ўринбосарлигига номзод А.Абдуҳакимовга “Давлат тили хақида”ги қонунни ижро ҳолати бўйича мавжуд муаммолар бўйича саволлар берилди ва батафсил жавоблар олинди.

Умуман олганда фракция томонидан Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига кўрсатилган номзодлар маъқулланди ва ҳар бир номзоднинг ҳаракатлар режасида кўзда тутилган вазифаларнинг ижроси юзасидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси фаол депутатлик ва парламент назоратини ўрнатишини билдирилди.

 


Кўришлар сони: 250

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.02.2020
Жарқўрғондаги сайловчилар депутатга қандай талаблар қўйди?

Ҳаёт шиддат билан ўзгариб бораяпти ва олдимизга янгидан- янги вазифаларни қўймоқда. Бунда энг асосийси...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари Тожикистонда бўладиган парламент сайловларини кузатишади

Шу кунларда МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари координатори, Олий Мажлис ...

28.02.2020
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакили ТуркПА семинарида иштирок этмоқда

Парламентлараро ҳамкорлик, депутатларнинг нуфузли халқаро анжуманлардаги иштироки ва уларда кўтарилаётан...

Тадбирлар тақвими