Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 40 та депутат сўрови юборилди

Жорий йилнинг 17 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси томонидан брифинг ўтказилди. Унда фракциянинг 2018 йил биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан матбуот ва ОАВ ходимларига ахборот берилди.

Йиғилишда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор йўналишлар фракция фаолиятига замонавий ёндошувларни олиб кирди. Унга мувофиқ фракция аъзолари иш режасини такомиллаштириш билан бирга фракциянинг позицияларини ишлаб чиқиш механизмларига ҳам катта эътибор қаратди.

Таъкидланганидек, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, 2018 йил биринчи чораги давомида фракция аъзолари 8 та қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилишида иштирок этдилар.

Шунингдек, фракция томонидан ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда олиб борилаётган тизимли ишлар юзасидан эшитувлар ҳам ўтказилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдиновнинг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш, жумладан хорижга чиқиш тартибини шаффофлигини таъминлаш ҳамда хориждан ишлаб қайтган фуқароларни бандлигига кўмаклашиш самарадорлигини тубдан ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти фракция йиғилишида эшитилди. Бу каби омиллар соҳанинг янада тараққий этишида муҳим аҳамият касб этади.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли эканлиги айтиб ўтилди. Шу боис, 2018 йил 1 апрель ҳолатига кўра ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жами 40 та депутат сўрови юборилди. Депутат сўрови юборилган айрим вазирликлардан кўтарилган масала юзасидан ижобий жавоблар олинди, лекин айрим депутат сўровларига ўз вақтида жавоб берилмаган ҳолатлар ҳам бўлди.

Брифингда фракция аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.


Кўришлар сони: 6805

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими