Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Тараққиётимиз йўлидаги ютуқлар халқаро ҳамжамият эътирофида

Тараққиётимиз йўлидаги ютуқлар халқаро ҳамжамият эътирофида

Дарҳақиқат жорий йилнинг 5 декабрь куни “Ўзбекистон” анжуманлар саройида муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганини 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида ўтган даврда мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, айниқса уларнинг самарадорлиги, оддий одамларимизнинг кундалик ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, қонунчилик фаолиятимиз ва амалий сиёсатимизда амалга оширилган туб ислоҳотлар, янги қабул қилинган демократик ва ҳаётий қонунларнинг мазмуни, буюк ватанимизнинг мустақиллик йилларида қўлга киритган ва бугун бутун жаҳон эътироф этаётган муҳим ютуқлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Табиийки, ҳуқуқий демократик давлатнинг албатта иқтисодий асослари кучли бўлиши лозим. Шу маънода, дунёда тараққиётнинг “ўзбек модели” деб тан олинган дастур асосида Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йилларида иқтисодиёт қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромадлар 9 баробардан зиёд ўсгани, кейинги 11 йилда, жумладан, жорий 2015 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари барқарор равишда 8 фоиздан юқори бўлганлигини алоҳида эътироф этишимиз лозим.

Ҳуқуқ тартибот соҳасида ҳам АҚШда фаолият кўрсатаётган Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” деган мавзуда 2015 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда орасида Ўзбекистонимизнинг иккинчи ўринни эгаллагани ҳам бу конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширган тизимли ислоҳотлармиз натижасидир.

Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бу борада амалга оширилган таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва уларнинг қонунчилик асосларига тўхталиб, “Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим.

Шу борада, ҳеч шубҳасиз, ўз вақтида, яъни бундан 18 йил олдин Кадрлар тайёрлаш ва шунингдек, Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларини қабул қилганимиз таълим-тарбия соҳасида эски қолип ва асоратлардан холи бўлган, бугун ўзгаларнинг ҳавасини тортаётган янги тизимни ҳаётимизда татбиқ этганимиз ҳақиқатан ҳам тарихий бир воқеа бўлди, десак, адашмаган бўламиз.

Бунинг натижасида мустақил ва янгича фикрлайдиган, замон талабига жавоб берадиган авлодни шакллантиришга эришдик, Ватанимизнинг эртанги кунини, тақдирини ўз қўлига олишга қодир бўлган фарзандларимиз бугун минбарга чиқмоқда”.

Шу билан бирга бундай эътироф, айни пайтда биз депутатларга ҳам бир қатор масъулият юклайди. Хусусан, фан, таълим, маданият ва спорт соҳасидаги қонунларни янада такомиллаштириш, ишлаб чиқилмаган қонун ости ҳужжатларини ўз вақтида ишлаб чиқилишига эришиш, унда бугунги кун талабларига жавоб берадиган юқори салоҳиятга эга, малакали, етук мутахассисларни тайёрланишини таъминлаш. Мамлакатда амалга оширилаетган ислохотларни, хусусан, демократик ислохотларни ва фукаролик жамияти институтлари фаолиятини янада кучайтириш жараенларини ешларга етказиш. Қонун устуворлиги ва қонунга риоя этиш масалаларида, давлат бюджетидан фан, таълим соҳасига ажратилаётган маблағларни тўғри сарфланиши устидан, айни пайтда ушбу соҳадаги давлат дастурлари устидан ҳам парламент назоратини кучайтиришни талаб қилади.

Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг маърузалари мазмунини кенг жамоатчиликка, айниқса ёшларга, таълим муассаалари ўқувчи-талабаларига етказиш ишларида ҳар бир депутатдан ташаббускорлик талаб этилади.

А.ШАДМАНОВ,

Фан, таълим, маданият

ва спорт масалалари қўмитаси раиси.  


Кўришлар сони: 13329

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими