Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Сиёсий ислоҳотларимизнинг мустаҳкам асоси

Сиёсий ислоҳотларимизнинг мустаҳкам асоси

Мустақил Ватанда яшаётган халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва эртанги кунга бўлган ишончининг негизида Конституциямизда белгиланган асосий қоида ва ҳуқуқий асослар ётибди, албатта.

Зеро, бундан 23 йил олдин, яъни 1992 йил 8 декабр куни моҳияти ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган, том маънода тарихий ҳужжатни – ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямизни қабул қилиш билан ўзини оқламаган эски тузумдан бутунлай воз кечилди, янги давлат, янги жамият қуриш йўли ва имкониятлари очилди.

Ўзбекистон Конституцияси мустабид тузум, унинг мафкуравий ақидаларидан халқимиз миллатимизни қандай холос қилиш, замонавий ҳаёт кечириш, яшаш, фикрлашга қандай ўтиш, бунинг учун эса нафақат Ўзбекистонда минтақамизда, балки бутун дунёда тинчликни сақлаб қолиш, барқарор тараққиётимизни давом эттириш, ҳудудий, этник, маданий яхлитлигимиз, бир бутунлигимиз ва дахлсизлигимизни таъминлаш яъни том маънода миллий хавфсизлигимизни таъминлаш, ўзимиз танлаган йўл – тараққиётнинг “ўзбек модели” йўлидан изчил, оғишмай ва собиқ қадамлик билан тараққий этишимиз йўлларини кўрсатиб берди.

Айнан Бош қомусимиз бозор иқтисодиётига асосланган мустақил демократик давлат қуриш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонун устуворлиги ва мамлакатимиз барча фуқаролари учун қонун олдида тенглик тамойили таъминланадиган фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мустаҳкам пойдеворини яратиб берди.

Шу сабабли ҳам мамлакатимиз қисқа давр ичида эришган оламшумул зафар ва ютуқларни бутун дунё эътироф этаётганини кўриб, Асосий қонунимиз белгилаб берган мустақил тараққиёт йўли нақадар тўғри эканига такрор ва такрор ишонч ҳосил қиламиз.

Конституцияга асосланилган ҳолда кенг кўламда олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар негизида турган демократик давлат қуришнинг энг асосий талаби бўлмиш ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши, улар ўртасидаги муносабатларда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлайдиган тизим барпо этилди.

Айниқса, “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги Конституциявий қонун ҳамда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши мазкур соҳадаги ислоҳотлар изчиллигини таъминлашда муҳим рол ўйнамоқда.

Ҳар қандай демократиянинг асосий шарти бўлмиш ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий принципи асосида ўтган йилларда туб демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича ўзининг кўлами ва маъно-мазмунига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Натижада Конституциямизга давлат ҳокимиятининг асосий субъектлари – мамлакат Президенти, парламенти, ҳукумати ва суд ҳокимияти ўртасида ваколатлар тақсимотини оптималлаштиришни таъминлашга қаратилган тузатиш ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу тузатишлар ва улар асосида қабул қилинган қонунлар давлат ҳокимияти органлари тизимида Олий Мажлиснинг роли ва аҳамиятини сезиларли даражада кучайтирди, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда мамлакатимиз олий қонунчилик органининг имкониятларини кенгайтирди. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси, ижро ҳокимияти органлари фаолиятини ташкил этишнинг принцип ва тартиби ўзгартирилди, ҳукуматнинг ваколатлари янада кенгайтирилди, унинг парламент олдида, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг Халқ депутатлари кенгашлари олдидаги масъулияти оширилди.

Жумладан, Конституциявий қонунчиликка Бош вазир лавозимига номзодни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида энг кўп депутатлик ўрнини олган сиёсий партия томонидан таклиф этилиши каби муҳим институтлар киритилди.

Конституцияда парламентнинг ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини билдириш ҳуқуқи, барча ҳокимият тармоқларининг ҳуқуқлари тенглиги ва мутаносиблигини таъминлашга қаратилган бошқа кўплаб қоидаларга аниқлик киритилди.

Бош қомусимизда парламент ва жамоатчилик назорати институти, уни амалга ошириш механизмларининг мустаҳкамлангани ҳам ҳокимиятни демократик модернизация қилишда улкан аҳамият касб этди.

Асосий Қонунимизга Парламентимиз фаолиятини янада такомиллаштиришга оид қатор тузатишлар киритилиши натижасида қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилишнинг барча босқичларида депутатлар ва сиёсий фракцияларнинг роли кучайтирилди. Бугунги кунда фракциялар (депутатлик гуруҳлари)нинг фикр ва таклифларини ҳисобга олмасдан туриб биронта ҳужжат қабул қилинмайди.

Шубҳасиз, сиёсий партияларнинг етуклик даражаси, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги, сиёсий ва ҳуқуқий маданияти тобора юксалиб бораётгани, конституциявий сиёсий ислоҳотларнинг муҳим асоси, уларни амалга оширишнинг ҳал қилувчи шартига айланмоқда.

Сайлов ҳақидаги қонунчиликка киритилган бир қанча ўзгаришлар қаторида сайловларда фуқаролар иштирокининг кўламини кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ўринлари сони 120 тадан 150 тага кўпайтирилди. Атроф муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги тамойил жорий этилиб, мамлакат парламентидаги депутатлик ўринлари сонига Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланадиган депутатлар учун 15 та ўрин ажратилди.

Сайлов тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасида ҳам чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилди.

Асосий қонунимизнинг 117-моддасига киритилган сўнгги тузатишларга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясини демократик асосда шакллантириш тизими ва шунингдек, унинг асосий фаолият принциплари конституциявий жиҳатдан мустаҳкамланди, ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловларни ташкил этиш учун масъул бўлган сайлов органларининг бутун тизими мустақиллигининг кафолатлари кучайтирилди.

Айнан сайлов қонунчилигига киритилган, сайлаш эркинлиги ва ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш борасидаги конституциявий тамойилни амалга оширишга қаратилган ана шундай ва бошқа қатор ўзгартиш ва қўшимчалар ўтган йил 21 декабрь куни Олий Мажлисга ҳамда маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтган сайловда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг муваффақиятли иштирок этишига замин яратди.

Асосий Қонунимизда белгиланган сиёсий соҳадаги асосий вазифалардан бири халқнинг бой турмуш тажрибасига асосланган ҳолда республика аҳолисининг миллий ва маданий анъаналарига, барча ижтимоий гуруҳлар ва қатламларнинг манфаатларига мос келадиган ҳақиқий демократик принципларни қарор топтиришдир. Ўзбекистон “Адолат” СДП ўз Сайловолди дастурида белгилаб олган вазифа ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, бу жараёнга ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишда давом этаверади.

Шухрат ПОЛВОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси. 


Кўришлар сони: 17834

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими