Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Хотин-қизларимизнинг ижтимоий манфаатини ҳимоялаш: Бош Қомусимизнинг ҳуқуқий асослари билан янада мустаҳкам

Хотин-қизларимизнинг ижтимоий  манфаатини ҳимоялаш: Бош Қомусимизнинг ҳуқуқий асослари билан янада мустаҳкам

Аввало, мустақиллигимиз, қолаверса Бош Қомусимиз берган шарофат туфайли хотин-қизларнинг жамият тараққиётидагиролиниошириш, улардаги салоҳиятнинг тўла-тўкис намоён этилиши учун имкониятлар яратиш, оналик ва болаликни, оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи чин маънода давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз ҳаётида давлат бошқарувини демократлаштириш ва янада либераллаштириш ислоҳатлари жараёнида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сиёсий онг ва маданиятини ривожлантириш орқали демократик қадриятларнинг ижтимоий ҳаётимизда ўз ифодасини топишга асос бўлмоқда. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимиз ҳаётида хотин-қизлар фаоллигини оширишга, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор берила бошланди. Сиёсий ва ҳуқуқий асослар яратилди. Жумладан, Президентимиз И.Каримов ташаббусига кўра 1991 йилнинг ёзидаёқ жамиятда аёллар ролини янада оширишга хизмат қиладиган ва айниқса мамлакатда демографик вазиятнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси қайта тикланди. 1992 йилда Ўзбекистон БМТга аъзо бўлганидан сўнг БМТнинг "Хотин-қизларни камситишнинг ҳар қандай шаклларини тугатиш тўғрисида"ги конвенцияга қўшилди. 1993 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамият қурилишида хотин-қизларнинг ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги махсус Фармони қабул қилинди. Унга кўра Республика Бош вазирининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосари лавозими ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг хотин-қизлар ишлари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий этилди.

Соғлом демократик жамиятни яратишнинг муҳим шартларидан бири аввало ҳар жиҳатдан соғлом, маънавияти юксак, мустақил фикрловчи янги авлодни тарбиялашдан иборатдир. Оила мустаҳкамлиги ва келажак авлод баркамоллиги ҳар жиҳатдан хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги фаоллиги, жисмонан ва маънан соғломлигига ҳам боғлиқдир.

Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизда таълим соҳасида, шунингдек, гендер тенгликда, соғлиқни сақлаш, аёлларга ғамхўрлик қилиш билан боғлиқ масалаларда катта ютуқларга эришилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги давлат дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Конституциямизнинг 46-моддасида: "Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар", – деб белгиланган. Ушбу нормада мустаҳкамланган қоидаларнинг ҳаёти­миздаги аксини мамлакатимизда кечаётган демократик ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг фаол иштирокида ҳам кўриш мумкин.

Мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини шакллантиришда хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган ислоҳатларнинг амалга оширилаётганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Хусусан, 2004 йилда парламентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, сиёсий партиялардан кўрсатилаётган жами номзодларнинг камида 30%ини хотин-қизлар ташкил этиши лозимлиги белгилаб қўйилди. Сиёсий қарорлар қабул қилишда, аҳолимиз кенг қатламлари манфаатларини рўёбга чиқаришда мазкур ислоҳатларнинг ўрни беқиёсдир. Зеро, бугун мамлакатимиз аҳолисининг 51 %и, ишчи кучининг 45 %ини аёллар ташкил этади.

Президентимиз И. Каримов таъкидлаганларидек, барқарор, мустаҳкам тизимларда, агар фуқароларнинг сиёсий манфаатларини рўёбга чиқариш учун ҳамма ҳуқуқий, демократик шарт-шароитлар яратилган бўлса, аҳолининг ўзи ихтиёрий равишда, профессионал асосда мамлакат сиёсий ҳаётида тобора кенг иштирок этади. Аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда фуқаролик жамияти институтларининг роли муҳим аҳамиятга эга. Чунки, нодавлат характердаги, турли гуруҳлар ва қатламлар манфаатларини ифодалайдиган жамоат ташкилотлари бугунги кунда замонавий фуқаролик жамиятининг муҳим институти сифатида эътироф этилади. Бундай ташкилотларга хотин-қизларни кенг жалб этиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминланишига эришилади, шу билан бирга давлат ва жамият бошқарувида бевосита ва билвосита иштироки таъминланади.

Бу борада аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишнинг муҳим омилларидан бири сайловларда хотин-қизларнинг иштирокини таъминлаш ва шу орқали давлат бошқарувига жалб этишдир. Аёллар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш меъзонларидан яна бири хотин-қизларнинг сиёсий партиялардаги иштироки ва ролини кучайтиришдир.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги мавжуд 4 та сиёсий партиялар фаолиятида аёлларнинг иштироки йилдан йилга ошиб бормоқда. Сиёсий партиялар мамлакатимиз хотин-қизларининг турли вакиллари – тадбиркор аёллар, олима ва зиёлилар, фермер ва ҳунарманд аёллар ва бошқа соҳа вакиллари манфаатларини рўёбга чиқаришнинг муҳим воситаси бўлмоқда. Маълумки, сайлов тўғрисидаги қонунчиликда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилаётган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши лозимлиги тўғрисидаги норма белгиланган. Ҳозирги кунда Қонунчилик палатасида хотин-қизлар сони 16 фоизни, Сенатда 17 фоизни, ижро этувчи органларда 3,4 фоизни, суд идораларида эса 22,7 фоизни ташкил этади.

Давлат миқёсида қабул қилинган ҳужжатлар асосида Республика ҳукумати, вазирликлар ва қўмиталар, жамоат ташкилотлари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жабҳаларидаги иштирокини таъминлаш борасида муҳим ишларни амалга оширмоқда.

Хулоса қилганда, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ислоҳотларининг узвий қисми сифатида хотин –қизларнинг давлат ва жамият қурилишидаги иштироки ва унинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиш мустақил давлатимиз ички сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида алоҳида эътироф этилмоқда. Мазкур масаладаги чора-тадбирларнинг узвий қисми сифатида фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат, нотижорат ташкилотлари фаолияти ва давлат бошқаруви органларида аёлларнинг кенг иштирок этишини кафолатлайдиган ҳуқуқий асослар яратилиб келинмоқда. Зеро, жамиятимизда сиёсий фаол ҳуқуқий билимга эга, замон билан ҳамнафас, юртимиз равнақига камарбаста аёллар сафининг кун сайин кенгайиб бораётгани эса порлоқ келажагимизнинг муҳим гаровидир.

Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.


Кўришлар сони: 14878

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими