Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2009 йил 3 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ҳақидаги, “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақидаги (биринчи ўқиш) ва Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги (иккинчи ўқиш) масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Тўланбой Ибрагимович Каримов, “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақидаги (биринчи ўқиш) масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Насим Ҳошимович Алимов ва Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги (иккинчи ўқиш) масала юзасидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Собир Турдиевич Турсуновлар ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ”Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, ”Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Экологик ҳаракатдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш тартибини белгилайди.

“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мақсади ва вазифалари архив иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, 1-бобда бешта моддага, 2-бобда иккита моддага, 3-бобда олтита моддага, 4-бобда тўртта моддага, 5-бобда ўнта моддага, 6-бобда еттита моддага ўзгартиш киритиш кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига киритилган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда фракция аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлис қатнашчилари таклифлар беришди, кўрилган қонун ва низом лойиҳаларига нисбатан фракция аъзолари нуқтаи-назари билдирилди ва шундан келиб чиқиб тегишли қарор қабул қилинди.

Кўришлар сони: 12937

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими