Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Эришилган муваффақиятларнинг юксак эътирофи

Эришилган муваффақиятларнинг юксак эътирофи

Абдуқодир ТОШҚУЛОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Сурхондарё вилояти ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, унинг даврлар уйғунлашган нодир маскан эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Бошқа томондан, Сурхондарё инсоният цивилизациясининг бешикларидан бири, буюк тарих ва бой меросга эга бўлган қадимий ва бетакрор ўлкадир. Шунинг учун олимлар бу заминдан жаҳон илмий жамоатчилигини ҳайратга солаётган ноёб буюмларни топмоқда.

Термиз шаҳри Президентимиз Ислом Каримов Фармони билан Амир Темур ордени билан тақдирланишида чуқур рамзий маъно бор. Зеро, бу шаҳар буюк аждодимиз Амир Темур номи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг ҳаётида ёрқин саҳифалар қолдирган.

Бу вилоятда Сурхон воҳасининг қадимий ва бетакрор маданияти, урф-одат ва анъаналарини, нуфузли ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан юксак эътироф этилган номоддий мероснинг ноёб намуналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўрта Осиё минтақасида ягона бўлган Термиз давлат археология музейи бунёд этилди, “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги, Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги баланд руҳ ва кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Яна бир томондан, Сурхондарё вилояти мустақилликка эришганимиздан кейин мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори ўтган қисқа даврда жуда катта, айтиш мумкинки, илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган тараққиёт йўлини босиб ўтган ҳудуддир. Сўнгги йилларда Сурхондарёда, Термизда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш, янги уйлар, инфратузилма объектларини қуриш ишлари амалга оширилди.

Алоҳида ғурур билан таъкидлаш керакки, шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам турмуш сифатида катта ўзгаришлар юз берди. Бунда партиямиз электорати вакилларининг ҳам улуши бор. Хусусан, бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган пахта хомашёсининг 10 фоизи, ғалланинг қарийб 8 фоизи мана шу саховатли замин ҳиссасига тўғри келади.

Умуман, бугунги кунда Термиз шаҳри нафақат Сурхон воҳаси, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий, маданий ва коммуникация марказларидан бири десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Шу ўринда, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Термиз шаҳрига Амир Темур орденини тантанали топшириш маросимидаги: “Азиз фарзандларимиз ҳеч қачон, ҳеч кимдан кам бўлмайди, биз бошлаган буюк ишларни давом эттиради, барча соҳаларда энг юксак марраларни, албатта, забт этади”, деган сўзларини алоҳида келтириб ўтмоқчиман. Катта ишонч ва ғурур билан айтмоқчиманки, бунинг учун юртимизда барча шарт-шароитлар яратилган.

Аҳмаджон ҒОФУРОВ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир фуқаро учун Олим Хўжаев, Наби Раҳимов, Обид Жалилов, Зайнаб Садриева, Ғани Аъзамов каби буюк санъат дарғаларининг номи қадрлидир. Уларнинг актёрлик ва режиссёрлик маҳоратидан тўплаган бебаҳо тажрибаси Валижон Умаров, Ёқуб Аҳмедов, Турғун Азизов, Яйра Абдуллаева, Рихси Иброҳимова, Теша Мўминов, Саидкомил Умаров, Тўти Юсупова ва бошқа кўплаб замондошларимиз томонидан авайлаб-асралмоқда ва ижодий бойитиб борилмоқда. Номи тилга олинган маданият ва санъат арбобларини мустаҳкам боғлаб турадиган бир ришта бор, бу – афсонавий Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасидир.

Шу кунларда Ўзбекистон жамоатчилиги ушбу театрнинг 100 йиллигини кенг нишонламоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбек Миллий академик драма театри жамоасига йўллаган табригида ушбу ижод даргоҳининг мамлакатимиз ва бутун Марказий Осиёда профессионал театр санъатининг вужудга келиши ва ривожланишидаги, ўзбек халқининг бой маданий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва кўпайтириш, томошабинларни, айниқса ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдаги, иқтидорли актёрлар, режиссёрлар, драматурглар, рассомлар ва бастакорларнинг салоҳиятини намойиш этишдаги бебаҳо хизмати алоҳида таъкидланган. Умуман, театрнинг Ўзбекистон халқи маданиятининг юксалиши, мустақиллик ғоясининг кенг ёйилиши, замоннинг долзарб жараёнларини англаш, жамиятнинг маънавий янгиланиши, бугунги кунимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари образини яратишдаги ҳиссаси беқиёсдир.

Биз Миллий театрга, унинг жамоасига янада улкан ижодий ютуқлар, кишиларни эзгулик ва олижаноблик, ҳалоллик ва инсонийлик, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш ишида муваффақиятлар, мамлакатимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисми, миллий ғуруримиз манбаи бўлиб қолишни тилаймиз. 


Кўришлар сони: 11321

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими