Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

“Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак” ғояси партия нуқтаи назарига монанд деб топилди

“Ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслиги керак” ғояси партия нуқтаи назарига монанд деб топилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, вазирлик ва идоралар масъул раҳбар ходимлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда Фуқаролик жамияти ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисни Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, фракция раҳбари С.Т.Турсунов олиб борди.

Кун тартибидаги биринчи масала — “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (иккинчи ўқиш) Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси К. Ҳамидова ахбороти тингланди.

Маърузачи таъкидлашича, 5 боб 31 моддадан иборат мазкур қонун лойиҳасининг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш, ушбу соҳадаги қонунбузилишлар учун жавобгарликни белгилаш, шунингдек, давлат органларига, мансабдор шахсларига мурожаатлар тартибини янада такомиллаштириш ҳисобланади.

— Маълумки, ҳозирги вақтда фуқароларнинг мурожаатларини давлат органлари томонидан кўриб чиқиш тартиби 1994 йилда қабул қилинган махсус қонун ҳужжати – “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни нормалари асосида амалга оширилади, — деди маърузачи Камола Ҳамидова. — Бироқ тегишли ташкилот ва вазирликларнинг бу борадаги қонун ижроси таҳлил этилганида мазкур Қонуннинг ҳуқуқий тартибга солиш предметини фақатгина фуқароларнинг мурожаатлари ташкил этиши, юридик шахсларнинг давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқиш эса қамраб олинмаганлиги аниқланган. Бир сўз билан айтганда, мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат органлари томонидан юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этишнинг кўпгина жиҳатлари ўз аксини топмаганлиги, қолаверса электрон шаклдаги мурожаатлар назарда тутилмаганлиги сабабли, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни негизида янги, такомиллаштирилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишига эҳтиёж туғилди. “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда муҳокама қилингандан сўнг бир қатор давлат ва нодавлат, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда мазкур лойиҳа юзасидан жамоатчилик эшитувлари, давра суҳбатлари ўтказилди. Уларда берилган таклиф ва тавсиялар асосида лойиҳа янада такомиллаштирилди.

Муҳокама чоғида фракция аъзолари қонун лойиҳаси юзасидан ўз муносабатларини баён этишди.

Зуҳра Ботирова, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Лойиҳада мурожаат давлат органлари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахс мурожаатининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборот олиши, шахсан ўзи важларини баён этиш ва тушунтиришлар бериши, мурожаатни текшириш материаллари ҳамда кўриб чиқиш натижалари билан танишиши, қўшимча материаллар тақдим этиш ёки уларни бошқа органлардан (ташкилотлардан) сўраб олиш тўғрисида илтимос қилиши, адвокат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини назарда тутувчи янги нормаларнинг киритилиши партиянинг инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид дастурий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанг келади. Шунингдек, мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органларининг мансабдор ва ваколатли шахслари жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан уларга танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши, давлат органлари жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мурожаатларни камида бир йилда бир марта умумлаштириб, таҳлил этиб боришини назарда тутувчи меъёрларнинг мавжудлиги ҳам бошқарувда очиқлик, ҳисобдорлик тамойилларини қўллаш тарафдори ҳисобланган партиямиз Сайловолди дастурига мос келади. Айни пайтда мурожаатларнинг кўриб чиқилиш муддатини ўн беш кун ёки бир ойдан қисқартириш таклифини берган бўлар эдим. Сабаби, зудлик билан жавоб берилишини талаб қилган мурожаатларга ушбу муддатнинг қўлланилиши электоратимиз манфаатига зид келиб қолиши мумкин.

Кун тартибидаги иккинчи масала — “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (иккинчи ўқиш) парламент Қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Р.Абдурасулова маърузаси тингланди.

Маърузачи ушбу қонун лойиҳаси бевосита кун тартибидаги биринчи масаланинг узвий давоми ҳисобланиши, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида киритиладиган жавобгарликларни юқоридаги Кодексларда ҳам акс эттириш талаб этилишини таъкидлади. Яъни, мазкур қонун лойиҳаси билан фақат фуқароларгина эмас, балки юридик шахсларнинг ҳам мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Тўлқин Абдусатторов, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси:

— Юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларида юридик шахсларнинг мурожаатларини тақдим этиш, уларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ва кўриб чиқишнинг тартиботлари, мурожаатларнинг шакллари, уларни кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари ва муддатлари аниқ белгилаб берилган.

ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ва самарали тиклашда қийинчиликлар учраб турибди.

Демак, давлат органлари ва муассисларининг бу борадаги масъулиятини оширишни назарда тутувчи қонунчиликни янада такомиллаштириш талаб этилади. Шу боис, давлат органлари ва муассасалари масъул ходимларининг ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсларидан келиб тушган мурожаатларига бўлган эътиборини, бу борадаги масъулиятини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар партиямизнинг қонун устуворлигини таъминлашнинг самарали ҳуқуқий механизмлари такомиллашувига, шунингдек давлат органлари мансабдор шахсларининг фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги масъулиятини янада кучайтиришнинг таъсирчан чораси яратилишига оид ғоялари билан мос эканлиги билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман.

Йиғилиш кун тартибидаги сўнгги масала — “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси (иккинчи ўқиш) юзасидан Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси А. Жумаев ахборот берди.

Нотиқнинг қайд этишича, киритилаётган қонун лойиҳасининг асосий мақсад ва вазифалари инвестиция жараёнларда хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолининг иштирокини янада кенгайтириш, модернизациялашга инвестиция киритиш учун қўшимча шароит ва омиллар яратиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш усулларни кенгайтириш, инвесторларнинг ҳуқуқлари ва мулкини ҳимоя қилишдан иборат.

Қонун лойиҳасида қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун инвестиция фаолиятини амалга оширишда қўлланиладиган асосий тушунчалар рўйхати кенгайтирилди (“инвестиция лойиҳаси”, “инвестиция фаолияти субъекти” ва б.), шунингдек, инвестиция жараёнларига қўйилаётган замонавий талаблар муносабати билан амалдаги мавжуд тушунчалар аниқлаштирилди (“инвестициялар”, “инвестор”, “реинвестициялар” ва б.).

Муҳокама чоғида фракция аъзолари инвестицияларни амалга ошириш шакллари қаторига интеллектуал мулк объектларига эгалик қилиш ҳуқуқи қўшилганини юқори баҳолаб, бу каби нормалар илмий-назарий фаолият билан шуғулланган, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиққан ва амалда татбиқ эта олган муаллифлар, илм-фан эгаларининг ҳуқуқлари ҳимояси таъминланишида муҳим аҳамият касб этишига тўхталиб ўтишди. Бу эса партиянинг инновацион иқтисодиётни ривожлантириш ва илм-фан ходимларини меҳнатига яраша рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга оид мақсади ва позициясигага мувофиқ келишини алоҳида қайд этишди.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари батафсил ифодаланганлиги, инвестицияларнинг барча шакл ва кўринишларини амалга ошириш тартибларига оид тушунчалар ҳамда инвестиция жараёнларининг субъектлариҳуқуқ ва мажбуриятлари киритилиши билан аҳамиятга моликлиги таъкидланди .

Кун тартибига киритилган қонун лойиҳаларини янада таъкомиллаштириш юзасидан фракция аъзолари Ўзбекистон "Адолат" СДП позициясидан келиб чиққан ҳолда ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар ва уларни концептуал жиҳатдан маъқулладилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди. 


Кўришлар сони: 18122

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.09.2021
Институт раҳбарияти томонидан депутат номига миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамжон Тўлабоев номига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини...

23.09.2021
Ҳар қандай дарднинг давоси бор. Энди хорижга боришга ҳожат қолмайди

Сирдарёлик Олег Ким бу йил йигирма ёшни қарши олди. Лекин олти йилдан буён буйраклар хасталигидан...

23.09.2021
Қонун лойиҳасидаги бўшлиқлар тўлдирилмоқда

Мутахассислар таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши трансплантация билан боғлиқ тиббий...

Тадбирлар тақвими