Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Сурайё ОДИЛХЎЖАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро алоқалар таҳлили уларнинг юқори суръатларда, жумладан, икки мамлакат Президентлари ўртасидаги ишончга ва самимиятга асосланган ҳолда ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатга расмий ташрифи буни яққол кўрсатиб берди.

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг ушбу учрашуви олий даражадаги самарали ва фаол мулоқотнинг мантиқий давоми бўлганини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу, айниқса, Афғонистон муаммосига доир муносабатларда аниқ намоён бўлмоқда. Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистоннинг яқин қўшниси сифатида бу мамлакатда темир йўллар ва кўприклар қурилиши, муҳим инфратузилма объектларини тиклаш, электр энергияси ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда ва шу орқали мазкур мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатилишига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзар савдо айирбошлаш ҳажми 2013 йилда 353,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг январь-август ойларида 246 миллион долларга етди. Бироқ, мамлакатларимиз бу соҳада улкан салоҳиятга эга, деб ҳисоблаймиз. Масалан, транспорт коммуникациясини ривожлантиришни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Икки мамлакатнинг яхши интеграциялашган автомобиль ва темир йўллари нафақат Ўзбекистон ва Туркманистон, балки учинчи давлатлар учун ҳам транзит комплекси бўлиб хизмат қилади. Муҳим геостратегик аҳамиятга эга бўлган, Президент Ислом Каримов ташаббусининг амалий кўриниши ҳисобланадиган Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Ўмон янги халқаро транспорт-коммуникация коридорини барпо этиш бўйича 2011 йили имзоланган битим бунинг яққол далилидир.

Умуман, қўшма лойиҳалар инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки беришига ишонамиз. Бу галги ташриф ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатдорликка асосланган олий даражадаги самарали мулоқотнинг давоми бўлди, ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга муаммоларни муҳокама қилиш учун қулай имконият яратди. 


Кўришлар сони: 8295

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими