Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Пахтакорларнинг ғалабаси халқимизнинг келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди!

Пахтакорларнинг ғалабаси халқимизнинг келажакка ишончини янада мустаҳкамлайди!

Абдуҳолиқ ЖАББОРОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Аграр секторда навбатдаги юксак маррага эришилди – Ватанимиз пахтакорлари 3 миллион 400 минг тоннадан ортиқ ҳосил йиғиб олди ва шартномавий мажбуриятларини ошириб бажарди. Бунда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор муҳим аҳамиятга эгадир.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан фермерлар меҳнатини рағбатлантиришга улкан эътибор қаратилаётгани қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, биринчи навбатда, йиғиб олинаётган ҳосил ҳажмининг кўпайишида муҳим омиллардан бири бўлмоқда. Хусусан, 12 мингдан ортиқ фермер хўжалиги пахта кунжараси ва шулха олди, юқори ҳосилдорликка эришган 1,2 минг фермер хўжалигига қатор имтиёзлар берилди. Фермер хўжаликлари юқори сифатли пахта хомашёси топшириш эвазига жорий йилда 200 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча даромадга эга бўлди. Буларнинг барчаси фермер ва деҳқонлар даромади ошишига, қишлоқда турмуш сифати тўхтовсиз ўсишига хизмат қилади.

Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича қабул қилинган давлат дастури доирасида улкан ишлар амалга оширилгани, 1 миллион 750 минг гектардан ортиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланганини алоҳида тилга олиш жоиз. Ушбу мавсумда “Тошкент трактор заводи” ОАЖда ишлаб чиқарилган модернизациялаштирилган мингдан ортиқ пахта териш машинаси ҳам қўлланилганини таъкидлаш лозим.

Шунингдек, Ўзбекистонда ер майдонларини суғоришда ишлатиладиган сувни иқтисод қилиш, ғўза қатор ораларига тегишлича ишлов бериш, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва ҳоказоларни етказиб бериш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилди. Масалан, давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 18 февралдаги “2014 йилда ғўзани навларга ажратиш ва пахта хом ашёси ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, майдонларда пахтанинг иқлим шароитларимизга мос келадиган ингичка ва ўрта толали навлари етиштирилди.

Аммо бу чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишига, биринчи навбатда, фермер ва деҳқонларимизнинг машаққатли ва фидокорона меҳнати, уларнинг деҳқончиликни чуқур билиши ва тажрибаси, ерга бўлган мулкдорликни чин қалбдан ҳис этиши, унга бутун қалб қўрини бериши ва жонкуярлиги эвазига эришилди.

Шунинг учун, мамлакатимизнинг барча фермер ва деҳқонлари, электоратимизнинг муҳим таркибий қисмини O‘zLiDeP номидан табриклай туриб, мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг қуйидаги сўзларига қўшилишга рухсат бергайсиз: “Мана шундай ҳурсандчилик кунларда барчангизни мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилган катта меҳнат ғалабаси билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман”.

Одилжон АШИРОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси

Ўзбекистонда шу кунларда пахтакорларимизнинг Ватанимиз иқтисодий қудратини, халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қиладиган улкан ғалабаси кенг нишонланмоқда. Бу муваффақият қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг асосий кафолати ва муваффақиятларга эришишдаги ҳал қилувчи куч бўлган фермерлик ҳаракати олдида турган вазифаларни ижро этиш йўлидаги навбатдаги маррадир.

Бироқ, бу хотиржамликка берилиш учун сабаб бўла олмайди. Йиғиб олинган пахта ҳосилининг қарийб 90 фоизи юқори навларга топширилди, демак юқори ҳосил юксак даражада қайта ишлашни ҳам талаб этади, деб ҳисоблайди O‘zLiDeP. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, “90-йилларда юртимизда етиштирилган жами пахта толасининг атиги 7 фоизи ўзимизда қайта ишланар эди”.

Ҳозирги кунга келиб, бу кўрсаткич 6 баробардан зиёдга кўпайгани ҳамда бугунги кунда 44 фоизни ташкил этиб, чет мамлакатларга сотилаётган пахта толасига яна қўшимча қиймат қўшишга имконият яратаётгани шу йўналишда узоқни кўзлаб олиб бораётган ишларимизнинг амалий самарасидир.

Ўзбек пахтасининг юқори сифати жаҳонда тан олинди, хорижда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда.

O‘zLiDeP ўз электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда бу борадаги ишларни давом эттириш ва кенгайтириш кераклигини таъкидлайди. O‘zLiDeP пахта хом ашёсини тўла қайта ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, енгил саноатга инвестицияларни жалб этиш, янги корхоналар қуриш ва мавжудларини модернизациялаш лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашишни жуда муҳим, деб ҳисоблайди.

Бугунги деҳқон ўз ерининг эгаси, тадбиркор эканини таъкидламоқчимиз. Етиштирилган пахтани қайта ишлаш тизимини жорий этиш орқали фермер қишлоққа саноатни олиб киради, аҳоли бандлигини таъминлашга, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга ва шу орқали халқимизнинг Ватанимиз келажагига бўлган ишончини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади. 


Кўришлар сони: 9794

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими