Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Фракция йиғилиши ўтказилди

Фракция йиғилиши ўтказилди

2014 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Банкротлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати масъул ходимлари, фаоллар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий муҳофазасини кучайтириш борасида кенг миқёсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, қонун ва қонуности ҳужжатлар такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони ва унинг доирасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат Дастурлари асосида тадбиркорликни рўйхатга олувчи тартиб таомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва қисқартириш, давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини татбиқ этилишига оид амалий фаолият кучайтирилгани қайд этилди.

Мавлуда Нишонова, “Адолат” СДП аъзоси:

— Банкротлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси ҳам мазкур Фармонда белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб тайёрланган бўлиб, кредиторларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги талаблар билан кредиторларни гаров билан таъминланмаган талабларини мутаносиб равишда қондиришни, уларнинг кафолатларини кучайтиришни назарда тутади. Қонун лойиҳасида киритилаётган ўзгартишга мувофиқ, қарздорнинг сотишга таклиф қилинган, лекин тугатишга доир иш юритиш мобайнида сотилмаган мол-мулки кредиторларга кредиторлик қарзини узиш ҳисобига таклиф этилади. Худди шундай қоида Ўзбекистон Республикаси Гаров тўғрисидаги Қонунининг 29-моддасида ҳам келтирилган бўлиб, унга кўра такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб топилган тақдирда гаровга олувчи гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камайтирган қийматда баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақлилиги мустаҳкамланган. Лойиҳада, шунингдек кредиторларнинг гаров билан таъминланмаган талаблари бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги мажбурий тўловлар билан мутаносиб равишда амалдаги қонундаги тўртинчи навбат ўрнига иккинчи навбатда, акция эгаларининг талаблари эса амалдаги бешинчи ўрнига учинчи навбатда қондирилиши кўзда тутилган. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар банкрот корхона тугатилгани ва давлат реестридан чиқарилганда унинг ҳеч қандай мажбуриятлари, шу жумладан мажбурий тўловлар, молиявий санкциялар бўйича қарздорликка эга бўлмаслиги таъминланиши билан аҳамиятлидир.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасида акс эттирилган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган бошқарувда очиқлик, шаффофликни таъминлашдек мақсадга ҳамоҳанг эканлигини ҳисобга олиб, ушбу қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлашди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала — Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси .Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ижроси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу лойиҳа билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Солиқ кодекси, Божхона кодекси, Ҳаво кодекси, Давлат санитария назорати тўғрисидаги, Табиий монополиялар тўғрисидаги, Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ва шу каби қонунларни юқоридаги қарор талабларига мослаштиришни назарда тутади.

Йиғилишда сўзга чиққан партия депутатлари қонун лойиҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахслари ва фуқаролар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашганлик ёки улар томонидан давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча сансалорликка йўл қўйганлик учун маъмурий жавобгарликни ошириш кўзда тутилганини таъкидлашди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси қонун устиворлиги таъминланиши ҳамда ҳар қандай бюрократик тўсиқларни бартараф этиш тарафдори сифатида ўзини намоён этаётган сиёсий партия ҳисобланади. Шу боис фракция аъзолари лицензия асосида ёки бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида фаолият юритиши шарт бўла туриб, ушбу қоидага амал қилмасдан ушбу ҳужжатларсиз фаолият юритгани энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлганидек, тадбиркорнинг қонуний фаолият юритишига тўсқинлик қилган мансабдор шахсдан ҳам худди шундай миқлорда жарима олинишига оид таклифни қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, мазкур лойиҳада юридик ва жисмоний шахсларга хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун лицензия бериш меъёрини бекор қилиш ҳамда мазкур талабни фақатгина банкларга татбиқ этиш амалиётини киритиш назарда тутилганига алоҳида эътибор қаратишди.

Йиғилиш сўнггида депутатлар томонидан тегишли таклиф-тавсиялар берилиб, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилиниши маъқулланди. 


Кўришлар сони: 12017

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.09.2021
Болалар омбудсманининг ҳуқуқий мақоми кучайтирилмоқда

Халқаро тажрибага назар ташлайдиган бўлсак, бугунги кунда 20 дан ортиқ ривожланган давлатларда алоҳида...

16.09.2021
Озон қатламини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Семинарда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятининг тўлақонли субъекти сифатида атроф муҳитни...

16.09.2021
Депутат номига сайловчилардан миннатдорчилик хати келди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда...

Тадбирлар тақвими