Cайт ранги: A A


Фракция йиғилишлари

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши

2009 йил 10 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни фракция раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари И.Саифназаров олиб борди.

Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмиталари вакиллари, партия фаоллари, тегишли масъул ходимлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги иккинчи ўқишда киритилаётган “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳалари юзасидан Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Шоира Акбутаевна Умарованининг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди.

Кун тартибига киритилган навбатдаги масала «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ва «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Алия Туйгуновна Юнусова сўзга чиқиб, қонуннинг 77, 80, 103, 107, 143, 149, 242, 252, 253, 254, 255 ва 256-моддаларига биринчи ўқишдан сўнг қатор ўзгартишлар киритилгани тўғрисида маълумот берди.

«Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси Ориф Мухамедович Шарипов ахборот берди.

«Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш) ва «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги кун тартибига киритилган бешинчи ва олтинчи масалалар юзасидан Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахритдин Зайниевич Ражабов маъруза қилди ва йиғилиш қатнашчиларига қонун лойиҳасининг мақсади, моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.

Кун тартибидаги биринчи ўқишда киритилаётган«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Турсуной Қурбановна Абдуллаеванинг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритишдан мақсад раҳбар ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари таркибини аниқлаш масалаларини ҳал этиш ишларини такомиллаштириш ва тезкорликни оширишдир.

Кун тартибидаги саккизинчи «Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи низомини ва Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тавсифини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Набияхон Рузматова ахборот берди.

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси Сарвар Собитович Абдуллаев «Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2009 йил 25 февраль) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси билан йиғилиш қатнашчиларини атрофлича таништирди.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан, фракция аъзолари Собир Турсунов, Ойша Ахунова ва Худоёр Маматовлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, таклифлар беришди, кўрилган қонун лойиҳаларига нисбатан фракция аъзолари нуқтаи-назари билдирилди ва шундан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 11378

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2021
Акмал Саидов Туркия Бош Омбудсмани билан учрашди

18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари...

18.06.2021
Пенсия тизимидаги ислоҳотлар: амалиёт ва истиқболдаги режалар

2021 йил 18 июнь куни парламент қуйи палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Ўз...

18.06.2021
Болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини тугатиш масаласи муҳокама қилинди

2021 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотл...

Тадбирлар тақвими