Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фуқаролар берган таклифлар қонун лойиҳаларида акс этмоқда 10.05.2021
Фуқаролар берган таклифлар қонун лойиҳаларида акс этмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандликни таъминлаш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш жараёнларини такомиллаштириш каби муҳим йўналишларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга устувор аҳамият қаратилди.

Бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга қаратилган қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда 07.05.2021
Бюджет маблағларини мақсадли сарфлашга қаратилган қонун лойиҳаси такомиллаштирилмоқда

Бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бир қатор қонун лойиҳалари такомиллаштирилиб, маромига етказилмоқда. Хусусан, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

06.05.2021
Қонун лойиҳаси депутатлар берган таклифлар асосида такомиллаштирилди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда.

Қўмита Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборотини қандай баҳолади? 05.05.2021
Қўмита Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборотини қандай баҳолади?

Депутатлар томонидан соҳада йўл қўйилган молиявий хато ва камчиликлар, унинг келиб чиқиш сабаблари, йўл қўйилган мавжуд молиявий хатоликларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳам танқидий кўриб чиқилди.

ОАВ ходимлари эркин фаолият юритиши учун соҳадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади(ми?) 05.05.2021
ОАВ ходимлари эркин фаолият юритиши учун соҳадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштирилади(ми?)

Тадбирда сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун ҳуқуқий асосларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай? 29.04.2021
Истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолати қандай?

Мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши кутилаётган ана шундай ахборот тизимларидан бири — “Smаrt cоnsumеr” Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Бюджет маблағларининг нотўғри сарфлангани қўмита аъзоларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди 29.04.2021
Бюджет маблағларининг нотўғри сарфлангани қўмита аъзоларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди

Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларда истиқомат қилувчи ишсиз фуқароларга енгил типдаги иссиқхоналар қуриши, томорқасида экиш учун уруғ, кўчатлар харид қилиш ва суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун жами 2362 нафар ишсиз фуқароларга 4227,5 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилган.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди 28.04.2021
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди

Тадбирда Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти жойларда ажратилаётган ер майдонлари, кредитларнинг мақсадли сарфланиши, уларнинг ўз егаларига берилиши устидан парламент назоратини олиб боришга келишиб олдилар.

Хотин-қизларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди 28.04.2021
Хотин-қизларни касбга йўналтириш масалалари муҳокама қилинди

Таъкидланишича, меҳнат бозорини инобатга олган ҳолда хотин-қизларнинг интеллектуал касб маҳоратларини ошириш, уларга замонавий ахборот технологияларини ўргатишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ер кодексининг янги таҳрирда ишлаб чиқилган лойиҳаси Қонунчилик палатаси муҳокамасида 28.04.2021
Ер кодексининг янги таҳрирда ишлаб чиқилган лойиҳаси Қонунчилик палатаси муҳокамасида

Ер кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши билан ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш механизмини такомиллаштириш ҳамда хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ерга бўлган мулкчиликни таъминлаш бўйича ер муносабатларини тартибга солиш имконияти яратилади.

Ёшларнинг ҳарб ишидан хабардорлик даражаси қандай? 23.04.2021
Ёшларнинг ҳарб ишидан хабардорлик даражаси қандай?

Ҳарбий хизматга чақириладиган фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлаш масалалари “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинади. Ушбу Қонунга мувофиқ, чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлашнинг ташкил этилишини, амалга оширилишини ва натижаларини назорат қилиб бориш, чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни услубий жиҳатдан таъминлаш Мудофаа вазирлиги, шунингдек, таълим муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан амалга оширилади.

2021 йилнинг I чорагида 3174 гектар майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг маданий плантациялари ташкил этилган 13.04.2021
2021 йилнинг I чорагида 3174 гектар майдонда доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликларнинг маданий плантациялари ташкил этилган

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси ҳамда  Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан эшитув ўтказилди. Унда қатор вазирлик ва идораларнинг “БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган устувор вазифаларни бажариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборотлари эшитилди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.06.2021
Президент мактабининг битирувчи ўқувчилари Қонунчилик палатасида

2021 йил 21 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президент мактабларининг битирувчи ўқувчилар...

21.06.2021
Сув ва сувдан фойдаланишда қандай ўзгаришлар бўлади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида жамиятимиз ҳаётининг...

21.06.2021
Ҳисоб палатаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди...

Тадбирлар тақвими