Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг  ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология ва жамоат тартибини сақлаш соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг масъул раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талаблари ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ички ишлар органлари ва Миллий гвардиянинг фаолияти ислоҳ қилиниб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича идоралараро ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда жамоат тартибини сақлаш, экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш бўйича вужудга келаётган муаммолар атроф- муҳитни муҳофаза қилиш тизимини янги даражага кўтариш ҳамда масъул давлат органларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича вазифа ва ваколатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2021 йил 24 август куни ўтказилган йиғилишда ички ишлар органлари тизимида экология соҳасида назоратни амалга оширувчи ихтисослаштирилган бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг зиммасига экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконьерлик, чиқиндиларни ноқонуний ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш вазифаларини юклатишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган эди.

Тадбир давомида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъул ходимлари томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлари тўғрисида ахборот берилди.

Мутасаддиларнинг айтишича, ушбу қонун лойиҳаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир ваколатларини кенгайтириш, ушбу соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини самарали ташкил этиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлиги муҳитини мустаҳкамлашга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Йиғилишда депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини бирдирди. Ушбу ҳужжатнинг бугунги кундаги аҳамияти ва заруратини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифларни илгари суришди.

Қўмитада қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1811

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими