Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “2022 йил учун бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлар ижроси бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига биноан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари ижроси 2022 йил учун жами 940,0 млрд. сўм, Жамоат ишлари жамғармасининг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг мақсадли индикаторлари 300,0 млрд. сўм этиб белгиланган.

Вазирликка 2022 йилда бюджетдан ажратилган маблағлар асосан меҳнат бозорининг барқарор ва мутаносиб равишда ривожланишини таъминлаш, аҳоли банлиги даражасини ошириш, ишсизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишга ҳамда меҳнат органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга доир сифатли хизматларнинг ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолига кўрсатилишини ташкил этиш ишларини молиялаштиришга сарфланиши режалаштирилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатимизда меҳнат ресурслари сони 19 453,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошган. Меҳнат билан банд бўлганлар сони 13 773,6 минг киши, расмий секторда банд аҳоли 6 074,4 минг киши, норасмий секторда банд бўлганлар 5 690,3 минг кишини ташкил этган. Ишсизлик даражаси 2021 йил якуни бўйича 9,6 фоиз, 2022 йил иккинчи чорак якуни бўйича 9,2 фоизни ташкил қилган.

Шунингдек, жамоат ишлари дастури бўйича 82 602 нафар фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида режага нисбатан 114,2 фоизга ортиғи билан бажарилган. Бандликка кўмаклашиш дастури доираси эса ярим йилликда 5069 дона касбий-малакавий курслар ўтказилган ҳолда, режа 143,4 фоизга ортиғи билан бажарилган.

Йиғилишда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар депутатлар томонидан ижобий баҳоланди. Шу билан бирга, айрим камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Қайд этилишича, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги учун 2022 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 254,4 млрд.сўм маблағ кўзда тутилган бўлсада, шу йилнинг 1 июль ҳолатига бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурлари учун ҳақиқатда 272,4 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган.

Шу билан бирга, айрим индикаторлар, хусусан, жамоат ишларига жалб қилинган ишсизлар томонидан бажарилган ободонлаштириш ишлари сони кўрсаткичи SMART тамойилига унчалик мос эмас. Қолаверса, малакали ишчилар учун тўлдирилмаган иш ўринлари сони ортиб бормоқда.

Йиғилишда депутатлар ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратар экан, вазирлик бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ ривожлантириш дастурлари ва бюджет харажатларининг мақсадли индикаторлари бўйича кўзда тутилган харажатларини ўз вақтида молиялаштириш, шунингдек, мақсадли индикаторларнинг ижросини таъминлашда уларнинг натижадорликка қаратилиши бўйича таъсирчан чораларни кўриш лозимлигини таъкидлади. Мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 584

Депутатлар минбари

Янгиликлар

02.12.2022
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари ҳамда Халқаро...

02.12.2022
Конституция ва жамоатчилик назорати

Конституциямиз мамлакатимизнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, миллий қонунчилик ва менталитетини...

02.12.2022
Миллий марказда БМТ Хавфсизлик кенгаши Аксилтеррор қўмитаси экспертлари билан учрашув бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов БМТ Хавфсизлик кенгаши...

Тадбирлар тақвими