Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган фуқароларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган  фуқароларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда қуйи палата депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ишчи гуруҳ аъзолари, олимлар, экспертлар иштирок этди.

Йиғилишда депутатлар томонидан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2022 йил 29 апрелдаги “Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 6-банди ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш йўли билан 2023 йил 1 январдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия тайинлангандан кейинги камида 1 йиллик меҳнат даври уларнинг ойлик даромадидан келиб чиқиб ҳар 2 йилда қайта ҳисобланиши ва пенсия миқдорига қўшиб борилиши назарда тутилмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар имконияти чекланган минглаб юртдошларимизнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оғирини енгил қилиш, оилалар фаровонлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Муҳокамалар давомида қонун лойиҳасидаги айрим нормалар юзасидан асосли таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди. Депутатлар ишчи гуруҳ аъзоларига бир қатор саволлар билан юзланди ва уларга батафсил жавоблар олишди.

Якунда қўмита аъзолари қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг навбатдаги Кенгаш йиғилиши ва ялпи мажлисига биринчи ўқишда кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги қарорни қабул қилдилар.

 


Кўришлар сони: 335

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.09.2022
Ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг ваколатлари кенгайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан “Экология...

23.09.2022
ШҲТ Самарқанд саммити: парламент олдидаги вазифалар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Олий...

23.09.2022
Вазирлик ахбороти қандай баҳоланди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Бандлик ва меҳнат...

Тадбирлар тақвими