Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

 Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив  боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган семинар ўтказди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари билан бирга, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Тараққиёт стратегияси лойиҳасининг 30, 31 ва 32 мақсадларида қишлоқ хўжалиги соҳасини жадал ривожлантириш бўйича муҳим вазифалар ўрин олган. Хусусан, қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигини йиллик ўсишни камида 5 фоизга етказиш кўзда кутилган.

Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига ҳар йили камида 7 миллиард куб метр сувни иқтисод қилиш, сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини 7,3 млрд.кВт. соатдан 6,9 млрд.кВт. соатгача камайтириш, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш мақсад қилинган.

Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харита”да юқоридаги 3 та мақсадларни бажарилишини таъминлаш юзасидан 18 та тадбирлар белгиланган ва буларни 41 та амалга ошириш механизмлари орқали ижро этилиши назарда тутилган.

Семинарда мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалга оширилиши орқали пахтадан ўртача 40-45 цн, ғаллани 70-75 цн, 200 минг гектар пахта ва ғалла майдонларида лазерли текислашни жорий қилиш, 110 та мева-сабзавотчилик ва 35 та ғаллачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, 75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этиш, 129 минг гектар ерларни фойдаланишга киритиш, сув тежовчи технологияларни 260 минг гектарда жорий этиш, чорва озуқа майдонини 722 минг гектарга етказиш мақсад қилингани таъкидланди.

Жорий йилда Ўрмон кодекси, “Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда 11 та норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгилангани айтиб ўтилди.

Семинарда Тараққиёт стратегиясининг ҳар бир йўналишида белгиланган муҳим вазифалар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан бирга, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилашга хизмат қилиши эътироф этилди.

Якунда депутатлар томонидан фармон лойиҳаси бўйича бир қатор таклифлар билдирилиб, қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 69

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими