Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича назорат кучаяди

Мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича назорат кучаяди

2022 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қўмита томонидан кўриб чиқишда амалга оширилган ишлар ҳолати муҳокама қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Х.Ғаффоров иштирок этди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда депутатлар фаолиятида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш, мурожаатлар билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини йўлга қўйиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган давр мобайнида ҳар чоракда мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликларнинг ҳисоботини эшитиб бориш, фуқароларнинг долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот киритиб бориш, ҳар ҳафта якунида мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми ҳолатини танқидий муҳокама қилиш ва келгуси ҳафтада бажарилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиш амалиёти йўлга қўйилди. Бу каби ўзгаришлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Таъкидланганидек, ҳисобот даврда юридик ва жисмоний шахсларнинг қўмита аъзоларига келиб тушган 514 та мурожаати белгиланган муддатларда қонун доирасида кўриб чиқилди. Уларнинг 439 таси жисмоний шахслардан, 30 таси юридик шахслардан, 43 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, 2 таси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган.

Тадбирда Қонунчилик палатасига мурожаат қилиб келган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини масъул депутатлар шахсан қабул қилиши, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилиши юзасидан назоратни кучайтириш кераклиги таъкидланиб, бу бўйича бир нечта таклифлар илгари сурилди.

Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётганлиги устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш белгилаб олинди.

Тадбирда депутатларга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда сифатли ижросини таъминлаш юзасидан назоратни янада кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қақори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 77

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими