Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Суд экспертизаси бўйича қандай янгиликлар жорий этилади?

 Суд экспертизаси бўйича қандай янгиликлар жорий этилади?

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Суд экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ички ишлар вазирлигининг Эксперт-криминалистика бош маркази, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази, Божхона қўмитаси, Фавқулотда вазиятлар ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулотда вазиятлар муаммолари илмий тадқиқотлар институти, Қуролли кучлар суд-тиббий экспертизаси маркази масъул ходимлари ҳамда нодавлат суд экспертиза ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси, шу жумладан, комиссиявий ва комплекс суд экспертизалари нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан ўтказилиши мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Бу каби омиллар суд экспертизасини ўтказишда томонлар учун муқобил суд экспертиза ташкилотларига мурожаат қилиш имкониятини яратади, нодавлат суд экспертиза ташкилотлари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ўртасидаги соғлом рақобатни шакллантиради.

Ишчи гуруҳ йиғилишида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўтарилган саволлар, берилган таклифлар асосида маромига етказилди.

Хусусан, қонун лойиҳасидаги нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ҳамда фаолиятига қўйиладиган мажбурий талаблар, нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг штат бирлиги ва раҳбарига доир шартлар, давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан амалга оширилган суд экспертизаси хулосаси бўйича қўшимча ва қайта суд экспертизаси каби бир қатор нормалар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда қонун лойиҳасидаги айрим камчиликлар ҳамда ўртага ташланган саволларга Адлия вазирлигининг масъул ходимлари, Республика суд экспертизаси маркази вакиллари томонидан етарлича жавоблар бўлмаганлиги туфайли қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уни маромига етказишга доир бир нечта таклиф ва тавсиялар берилди.

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 64

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими