Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита аъзолари томонидан 23 та депутат сўрови юборилди

Қўмита аъзолари томонидан 23 та депутат сўрови юборилди

2022 йил 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “2021 йил сарҳисоби: мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим йўналиши” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Таъкидланганидек, қўмита томонидан иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, банк-молия соҳасини либераллаштириш ва Давлат бюджети тизимини ислоҳ қилиш каби муҳим йўналишларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилди. Жумладан, қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида 25 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди. Шунингдек, иқтисодиётни эркинлаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасидаги масалаларнинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган 3 та илгари мавжуд бўлмаган қонун, 8 та яхлит қонун устида иш олиб борди.

Қўмита томонидан қонунлар ва қонуности ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни назорат-таҳлил тартибида ўрганиш ҳамда ўрганишлар якунлари бўйича давлат ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг ахборотини эшитишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, назорат-таҳлил фаолияти доирасида 19 та тадбир ўтказилди. Улардан 16 таси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитишга, 3 таси Қонунчилик палатаси ва қўмита қарорлари ижросини мониторинг қилишга тааллуқлидир.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, қўмита томонидан сайловчилар томонидан кўтарилаётган масалалар ва жойларда олиб борилаётган ўрганишлар давомида аниқланган камчилик ҳамда муаммоларга мутасаддилар эътиборини қаратган ҳолда ҳал этишга устувор аҳамият қаратилди. Хусусан, 2021 йилда қўмита ташаббуси билан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан давлат ва бошқарув органлари мансабдор шахсларига 2 та парламент сўрови жўнатилган. Шу билан бирга, қўмита аъзолари томонидан мансабдор шахсларга сайловчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан жами 23 та депутат сўрови юборилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш ҳамда уларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунга кўра, қўмита номига келиб тушган жами 526 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилди ва уларнинг аксарияти ўз ечимини топди.

Шунингдек, қўмита фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, назорат-таҳлил тадбирлари якунлари ва қўмита масъуллигида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига мунтазам равишда тушунтириб бориш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволга батафсил жавоблар олишди.

 


Кўришлар сони: 79

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими