Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фармон лойиҳасига таклифлар берилди

Фармон лойиҳасига таклифлар берилди

2022 йил 12 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан "Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги Президент фармони лойиҳаси  муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ўринбосари А.Саидов кириш сўзи билан очиб берди.

Қайд этилганидек, Президентимиз  лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида  Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясинининг 7 та устувор йўналиши белгилаб берилган. Мазкур ҳужжатда ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон қилиб олинган.

Тараққиёт стратегияси 94 мақсад, 407 та чора-тадбирлардан иборат. Унда кейинги беш йилликда мамлакатимизни ривожлантириш ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегиясини амалга ошириш босқичлари, масъуллари ҳамда ижрочилари аниқ белгилаб бериляпти.

Шунингдек, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари энг олий қадрият этиб белгиланмоқда.

Тадбирда депутатлар жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, жамоавий мурожаатлар асосида ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари ижро сифатини текшириш амалиётини жорий этиш бўйича ўзларининг таклифларини билдирдилар.

Ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини ошириш масалалари ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.

Тадбирда депутатлар томонидан Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор мақсадлар атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор таклифлар билдирилди.

Йиғилиш якунда кун тартибидаги масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими