Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фармон лойиҳасига ёшлар ўз таклифларини бердилар

Фармон лойиҳасига ёшлар ўз таклифларини бердилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Ёшлар парламенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир ўтказилди.

Онлайн тарзида ташкил этилган йиғилишда депутатлар, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари О.Тожиев таъкидлаганидек, мамлакатимизни 2017–2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Юртимизда миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Қайд этилганидек, ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда “Инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат” ғояси асосида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.

“Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини ўзида мужассам этган ушбу Фармон лойиҳасига бир нечта ўринли таклифлар берилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг тегишли баённомаси тузилди.


Тадбир ташкилотчилари

Ёшлар масалалари бўйича комиссия

Кўришлар сони: 118

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими