Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан “Конституция — фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбарлари ва масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги Конституциямизда ўз аксини топган. Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда тиббиётнинг барча бўғинларида тизимли ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Натижада, тиббиёт муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, уларда кўрсатиладиган тиббий хизмат турлари кўпаймоқда, ихтисослаштирилган ва хусусий тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар тармоғи ҳудудлар, туман, шаҳарларгача етказилмоқда.

Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш мақсадида Президентимизнинг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, умумий амалиёт шифокори мутахассиси оилавий шифокор этиб қайта номланди. Оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари ташкил этилиши орқали аҳолининг ушбу хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайди. Бундай муассасалар фаолияти мутлақо янги тизимда йўлга қўйилди. Уларда “тиббиёт бригадалари” ташкил этилди. Ушбу бригадалар томонидан аҳоли манзилли скринингдан ўтказилиб, индивидуал патронаж тизими йўлга қўйилмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўламини кенгайтириш, соҳага босқичма-босқич тиббий суғурта тизимини жорий этиш, тиббий хизматлар бозорида замонавий рақобат муҳитини яратиш, шу асосда аҳолининг кафолатланган ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида мамлакатимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шунингдек, мамлакатимизда ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари — хирургия, нейрохирургия, кардиология, кўз микрохирургияси, урология, акушерлик ва гинекология, педиатрия, эндокринология, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульмонология, травматология ва ортопедия, онкология ва тиббий радиология соҳасида замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва юқори малакали шифокорлар билан тўлдирилган ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий жисмоний спортни ривожлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар миқёси кундан-кунга кенгайиб янгича мазмун-моҳият касб этаётганлиги давра суҳбатида алоҳида таъқидланди.

Тадбирда шунингдек, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун ижроси ҳам муҳокама қилинди ва қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 184

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими