Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳолини уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қандай ишлар олиб борилмоқда?

Аҳолини уй-жой шароитини яхшилаш бўйича  қандай ишлар олиб борилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилишида “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижроси юзасидан мутасадди вазирликларнинг ахбороти эшитилди.

Берилган ахборотга кўра, шаҳарларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, муҳандислик-коммуникация инфратузилма ва транспорт-логистика тизими, уй-жой ва ишлаб чиқариш объектларини оқилона жойлаштириш, уларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада “Йўл харитаси”нинг 51 ва 52-бандларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, 51-бандда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши белгиланган. Жорий йилда 2,6 трлн.сўм марказлашган маблағлар ҳисобидан 710 та лойиҳалар доирасида 6 200 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 632 дона ичимлик ва оқова сув иншоотлари, 21 та Халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида 201,1 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағлар ҳисобидан 1086 км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 45 та ичимлик ва оқова сув иншоотлари қуриш ҳамда реконструкция қилиш белгиланган.

Шунингдек, қўшимча 1,5 млн. аҳолини илк бор марказлашган ичимлик сув билан таъминланишига, 2,9 млн. аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланишига эришилиб, аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 65,1 фоиздан 70 фоизга етказилиши кўзда тутилган. 2022 йил учун марказлашган маблағлар ҳисобидан дастлабки ҳисобий қийматига кўра 1,27 трлн.сўм маблағлар ажратилиши назарда тутилган.

Эшитув давомида қўмита аъзолари “Йўл харитаси”нинг 52-банд ижросини таъминлаш ҳамда халқимиз ҳаётини яхшилаш бўйича республикамизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди.

Қайд этилганидек, бугун аҳолини уй-жой билан таъминлаш  долзарб вазифалардан  саналади. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра жорий йилда жами 45 минг квартирали уйлар қурилиши бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

Энг муҳими, аввалги йилларда уй-жойлар қурилиши тарқоқ жойлаштирилган ҳолда қурилган бўлса, 2020-2021 йилларда кўп қаватли уй-жойлар массивлар кўринишида қурилмоқда. Барча муҳандислик-коммуникациялари билан таъминланган замонавий уй-жойларни сотиб олиш учун 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича 23,5 минг нафар шахсга 960 млрд сўмлик субсидиялар тўлаб берилади.

Шунингдек, аҳолини уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Сифатли йўллар аҳолига ўз вақтида тиббий тез ёрдамни кўрсатиш учун муҳим роль ўйнайди. Шу боис, 2021 йилда 5 минг километрдан зиёд йўлларни қуриш-таъмирлаш ишларига бюджет маблағларидан 2,2 трлн. сўм ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 трлн. сўм маблағ ажратилди.

Эшитув давомида депутатлар томонидан мамлакатимизда жорий йилда амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги мавжуд муаммоларни баратараф этиш бўйича қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 148

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими