Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Долзарб масалалар муҳокама  қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг янги қонун лойиҳаси ҳамда Президентимизнинг “2022-2023 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбарининг мазкур фармойишининг мазмун- моҳияти, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси, унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида сўз юритилди.

Қонун лойиҳаси билан киритилаётган нормалар давлатимиз ривожида, давлат органларининг фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини билан муносабатга киришишида қонунийликни таъминлашда, ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва қонуний манфаатларининг муҳофазасида муҳим ўрин тутади. Шунингдек, маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асосларини белгилаб бериш баробарида, маъмурий-ҳуқуқий соҳасида жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 19 майдаги тегишли фармони билан тасдиқланган Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режасига мувофиқ, депутатлар, сенаторлар, маъмурий органларнинг вакиллари, хорижий экспертлар таркибидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасида маъмурий тартиб-таомилларнинг ягона ҳуқуқий асослари белгиланмоқда. Қолаверса, қонуннинг қўлланилиш соҳаси кенгайтирилиб, солиқ, божхона, давлат назорати ва текшируви, фуқароларнинг пенсия таъминоти, давлат хизматига қабул қилиш, ундан бўшатиш ва лавозимга кўтарилиш (лавозимдан тушириш), ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга чақириш, шаҳарсозлик режалаштириш, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш каби соҳалар киритилган.

Шунингдек, қонун лойиҳаси янги принциплар билан тўлдирилиб, маъмурий шикоят тушунчасига аниқ таъриф берилган. Маъмурий кўмаклашиш ҳамда умумий вакил институтлари киритилиб, процессуал ҳужжатни қабул қилиш тартиби ва механизмлари белгиланган. Ўз навбатида, қонунни тўғридан-тўғри ишлашини таъминлаш мақсадида маъмурий тартиб-таомиллар принципларига мувофиқ келмайдиган маъмурий актлар ноқонуний ҳисобланиши назарда тутилмоқда.

Семинар давомида қонун лойиҳаси юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги масъуллари, экспертлар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, қонуннинг Янги Ўзбекистоннинг ривожидаги аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Семинарда “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонун нормаларини амалда ишлашини таъминлашда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 ноябрдаги фармойиши муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.  

 

 


Кўришлар сони: 117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими