Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?

Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди?

2021 йил 24 ноябрь куни Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарига қилган Мурожаатномаси ва “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларини давлат ижтимоий буюртмаси ҳамда давлат грантлари шаклида қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилган 4 та танловнинг натижалари кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, парламент комиссияси томонидан “Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш” мавзусида 50 та давлат гранти лойиҳасини 2,0 млрд. сўмга қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилинди. Лойиҳаларни қўллаб-қуватлаш мамлакатимизда ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш, уларнинг бандлигини таьминлашда ижтимоий шерикликни кучайтириш, жойларда уюшмаган ёшларни жамиятга интеграция қилишда уларнинг қизиқиши, ҳоҳиш истакларини руёбга чиқариш, касбга йўналтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Учинчи ренессанс ғоясини ёшлар онгига сингдириш, ёшларда маданий меросга ҳурмат, миллий анъаналарга эътиқод, она-ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш мақсадида “Китобхонлар викторинаси” ва “Амир Темур буюк саркарда, илм фан ҳомийси” иншолар танлови, “Аждодлар мероси – маърифат зиёси” номли илмий-амалий анжуманлар, миллатлараро тотувлик ва барқарорликни таъминлаш, дўстлик ҳамжиҳатликни ҳамда тинчлик ва тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фестиваллар, форумлар, танловлар, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Шунингдек, уюшмаган ва кам таъминланган ёшлар ўртасида кичик бизнес, тадбиркорлик кўникмаларини бериш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади ва уларнинг қизиқишларига қараб касб эгаллашга ёрдам кўрсатилади.

Тадбирда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан эълон қилинган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида фуқаролик жамияти институтларининг маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот бўйича 30 та грант лойиҳаси, 1,5 млрд. сўмга қўллаб-қувватланди.

Мазкур грант лойиҳалари “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга, янги иш ўринлари яратишга, аҳолида маънавий уйғоқлик ва ижтимоий масъуллика асосланган янгича дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, жойлардаги муаммоларини тизимли ҳал қилишда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” каби дастурлар ижросида фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Йиғилишда таъкидланишича, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари билан мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш ҳамда Коррупцияга оид хавф-хатарлар юқори бўлган соҳаларда ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, ОАВни коррупцияга қарши курашиш соҳасига кенг жалб этиш мақсадида 4 та давлат ижтимоий буюртмаси 1,0 млрд. сўмга молиялаштирилди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичида фуқаролик жамияти институтларини бутун тизимини ривожлантиришга, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини, ижтимоий шериклик самарасини юксалтиришга, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Парламент комиссияси томонидан “Миллатлараро бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат гранти ажратиш бўйича 6-танлов эълон қилинди.

Танловни жорий йилнинг 25 ноябрдан – 26 декабргача эълон қилиш белгиланди.

Парламент комиссияси бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди ва тегишли қарорларни қабул қилди.

 


Кўришлар сони: 155

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими