Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қишлоқ хўжалиги ерларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳолати қандай?

Қишлоқ хўжалиги ерларига сувни тежайдиган  технологияларни жорий этиш ҳолати қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмиталари ҳамкорлигида ўтказилган йиғилишда Сув хўжалиги вазирлигининг “Қишлоқ хўжалиги ерларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этилиши ҳолати тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда сув ресурсларини бошқариш ва уларни муҳофаза қилиш борасида мукаммал ташкилий-ҳуқуқий асослар шакллантирилиб, соҳага оид Президент фармон ва қарорлари қабул қилинди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ташкил этилиши сув ресурсларини бошқарув тизимини мукаммал даражада юритиш имконини бермоқда.

Вазирлик олдига 2021 йилда сувни тежайдиган технологиялар жорий этиладиган ер майдонларини 5 баробарга кўпайтириш ва 430 минг гектарга етказиш вазифаси қўйилган бўлиб, бу ишларни амалга оширишда сув тежовчи технологияларни жорий этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми янада кенгайтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 10 июлдаги фармони билан тасдиқланган Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ҳамда 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясининг ижроси бугунги кунда мамлакатда сув ресурсларига бўлган муносабатни ижобий томонга ўзгартишга замин яратди.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра, республика бўйича жами 490,1 минг гектар майдонда, жумладан, 188,7 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 10,0 минг гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 5,9 минг гектар пахта ва бошқа экин майдонларида дискрет суғориш тизими жорий қилинган. 78,8 минг гектар майдонда эгилувчан қувурлар орқали, 20,9 минг гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилган. 185,8 минг гектар майдонлар эса лазер ускунали текислагичлар билан текисланган.

Бугунги кунда мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш ва 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.

Эътиборли томони, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш натижасида 2021 йилнинг ўзида Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги "Мергантекс" ва "Қоракўл кумуш калава" пахта тўқимачилик кластерлари томонидан томчилатиб суғориш жорий этилиб, биринчи йилда 70 центнер ҳосил олинди. Олдинги йилларда ушбу майдонлардан 28-32 центнер ҳосил олинган.

Йиғилишда таъкидланганидек, республикада сувни тежайдиган суғориш технологиялари ускуналари ва бутловчи қисмларини маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича 2019 йилгача бор-йўғи 3 та корхона фаолият олиб борган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 40 тага етказилди. Бу эса маҳсулот таннархини бошқа давлатдан ташиш харажатларини тежаш ҳисобига 15-20 фоизгача пасайтириш ёки гектарига 5 млн. сўмга арзонлаштириш имконини берди.

Йиғилишда депутатлар ўтган даврда соҳада кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан қизиқди.

Вазирликнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 26 апрелидан 11 июнга қадар Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва субсидия ажратиш масалалари юзасидан онлайн ўқув курси ташкил қилиниб, 338 нафар сув хўжалиги ходимларининг малакаси оширилган.

Шунингдек, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Сув тежамкор суғориш технологиялари” бўйича магистратура мутахассислиги ва “Сув хўжалигида инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” бакалавр таълим йўналишлари ташкил этилган.

Эшитув давомида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш, мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ва самарали ташкил этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамай соҳада айрим муаммолар учраётгани қайд этилди. Депутатлар томонидан ушбу муаммолар ечими юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар берилиб, қўмита ва вазирликнинг ўзаро ҳамкорликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди.

Якунда кун тартибидаги масалалар юзасидан қўмиталарнинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 131

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими