Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда барчамиз масъул

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида   тарбиялашда барчамиз масъул

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Янгиланаётган Ўзбекистонда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтазилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари ҳамда Мудофаа, Ички ишлар, Олий ва ўрта махсус таълими, Халқ таълими вазирликлари, Миллий гвардия, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Бош прокуратураси академияси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши, унинг таркибий тузилмалари раҳбарлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Илмий-амалий конференцияда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларининг ҳозирги аҳволи, илмий-методик, педагогик-психологик асослари ва уни амалда бажаришнинг амалий шакл-усуллари, мазмуни, воситалари ҳамда давлат, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамкорликлари, ўқув-методик таъминоти, ташкилий ва бошқа масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, соҳадаги айрим мавжуд илғор тажрибалар билан танишилди.

Таъкидланганидек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ўз аҳамиятини йўқотмайдиган энг долзарб масалалардан биридир. Ушбу масала узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий-ҳуқуқий тадбирлар мажмуасидан иборат. Бугунги кунда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб борилмоқда.

“Ватанпарвар” ташкилоти ўтган 30 йил давомида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга, юртимизнинг бўлажак қалқонлари бўлган ёшларни ватанпарвар, маънан етук, жисмонан соғлом, иродали шаклланишига, уларни миллий армияда хизматга тайёрлашга, ҳаётимиздаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғунликда билимларини ошириб боришга муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, бугунги кунда мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғ мақсадга эришиш йўлида асосий таянчимиз бўлган азму шижоатли ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларга барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш давлат сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади.

“Ватанпарвар” ташкилотининг ҳарбий хизматга чақирилувчи, кўксида бурчига садоқат, она Ватанига муҳаббат жўш урган ёшларни ҳарбийлик либосининг масъулиятни чуқур ҳис этиш зарурлигини ўргатиб келаётганлиги, соҳада олиб борилаётган амалий ишлар юртимиз тинчлигини асрашга, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

Тадбирда кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, соҳани янада ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.

 


Кўришлар сони: 78

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими