Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати

Конституция – фаровон ҳаётимиз  кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб “Конституция – фаровон ҳаётимиз ва тараққиётнинг асосий пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Девони ходимлари, Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вакиллари ҳамда “Ёшлар парламенти” аъзолари иштирок этди.

Қайд этилганидек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига амал қилинишини таъминлаш, ҳар бир шахснинг қадр-қимматини эъзозлаш биз барпо этаётган очиқ, эркин ва адолатли жамиятнинг ажралмас хусусиятидир. Бундай принцип Асосий қонунимизда қатъий белгиланган. Асосий қонунимиз ўзининг тамойиллари ва қоидалари билан мамлакатимиз тақдири, ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда муҳим ҳужжатдир.

Бош қомусимизнинг 13 моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.

Шу маънода, Президентимиз раҳбарлигида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича барча соҳаларда, айниқса, суд-ҳуқуқ тизимида чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган амалий ишлар эса жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилмоқда.

Тадбирда мамлакатимизни ҳар томонлама равнақ топишида, одамларнинг бахтиёр яшашида Бош қомусимиз асосий маёқ бўлаётгани, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон хаётини таъминлаш, мамлакатимиз хаётининг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб бергани, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этган ҳолда замонавий демократик тараққиёт учун замин яратгани қайд этилди.

– Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Зеро, Конституция ҳаётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб беради, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шухрат Бафаев. – Аниқроқ айтганда, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратиш Конституциямизнинг асосий мақсади ҳисобланади. Бугун у демократик ҳуқуқий давлат ва инсонпарвар фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда.

Сўз олганлар Конституциямиз миллий тараққиёт йўлини белгилаб берувчи инсонпарвар, халқчил қомус сифатида барча соҳаларда кенг имкониятлар эшигини очиб берганини, Бош қомусимиз миллий қадриятларимиз асосига қурилган, ўзида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиҳатларини акс эттиришини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ривожланган, тараққий топган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилгани, сўнгги йилларда Асосий қонунимизда ўз ифодасини топган адолат принципини амалда таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилгани қайд этилди.

 


Кўришлар сони: 137

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими